in

Ўзбекистон 10 ой ичида 1 миллиард 365 миллион долларлик газ импорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон — 2024-йилнинг январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистон 1,365 миллиард долларлик табиий газ импорт қилди, дея хабар беради Статистика агентлиги.

Ҳисобот даврида газ импорти ҳажми 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баробар ошди. 2024-йил октабр ойида табиий газ хариди 87 миллион долларни ташкил этди.

Газ импорти ойлар бўйича қуйидагича тақсимланди: январда — 35,6 миллион доллар, февралда — 131,1 миллион доллар, мартда — 193,6 миллион доллар, апрелда — 102,6 миллион доллар, май ойида — 108,4 миллион доллар, июнда — 166,3 миллион доллар, июлда — 174,2 миллион доллар, августда – 168,3 миллион доллар ва сентябрда – 126,3 миллион доллар.

Худди шу даврда нефт ва нефт маҳсулотлари импорти ҳажми ҳам ўсиб, 1,66 миллиард доллардан ортиқни ташкил этди, бу 2023-йилнинг шу даврига нисбатан 33,3 фоизга кўпдир.

Нефт ва нефт маҳсулотлари экспорти 94,6 фоизга ошиб, 504,4 миллион долларни, газ экспорти эса 17,9 фоизга ошиб, 540,4 миллион долларни ташкил этди.