Тошкент, Ўзбекистон — Жорий ҳафтада иккита маҳаллий авиакомпания – “Uzbekistan Airways” ва “Qanot Sharq” Хитойнинг Хайнан оролидаги машҳур курорт Саня шаҳрига тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўйди.
“Uzbekistan Airways” авиақатновлари ҳафтада бир марта чоршанба кунлари, “Qanot Sharq” рейслари ҳам ҳафтада бир марта пайшанба кунлари амалга оширилади. Авиачипталарга оид барча тафсилотларни авиаташувчиларнинг расмий веб-сайтларида топишингиз мумкин.
Саня – Жанубий Хитой денгизида жойлашган Хитойнинг Хайнан оролининг жанубий томонидаги шаҳар. Тропик иқлими бўлган орол ўзининг кўп сонли денгиз қирғоқларидаги курортлари билан машҳур.