Тошкент, Ўзбекистон — Жаҳонгир Ибодуллаевич Мустафаев “Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раисининг молия-иқтисодиёт ва трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Тайинловга қадар Жаҳонгир Мустафаев “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ ҚК бош директори лавозимида ишлаган.
Мустафоев бир неча йиллар давомида банк-молия соҳасида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.