Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йилнинг январь-декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг умумий даромадлари 896,3 трлн сўмни ташкил этди . Аҳоли даромадлари бўйича реал ўсиш суръатларини ҳисоблашда нарх омиллари таъсирини чиқариб ташлаш мақсадида, инфляция кўрсаткичларининг асосий турларидан бири – истеъмол нархлари индекси (ИНИ)дан фойдаланилади. Истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 108,1 % ни ташкил этди.
Аҳоли умумий даромадларини ҳисоблашда Статистика агентлиги ҳисоботлари маълумотларидан, шунингдек, мунтазам равишда статистика органлари томонидан ўтказиб бориладиган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларининг иқтисодий фаолияти бўйича ҳамда уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларидан, бундан ташқари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Марказий банк, Халқ банки, Солиқ қўмитаси томонидан аҳолига ҳисобланган даромадлар, ижтимоий тўловлар ва солиқ тўловлари тўғрисидаги умумлашган маълумотлардан фойдаланилади.
Аҳоли умумий даромадларини ҳисоблашда Статистика агентлигининг “Аҳолининг умумий даромадларини ҳисоблаш бўйича услубий низомни тасдиқлаш тўғрисида” 2024 йил 28 майдаги 118-сон қарори асос бўлади
2024 йилнинг январь-декабрь ойларида, аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмида Тошкент шаҳрида (60 594,4 минг сўм) ҳамда Навоий (38 112,3 минг сўм), Бухоро (27 508,0 минг сўм) ва Тошкент (25 123,3 минг сўм) вилоятларида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилганлиги кузатилди.
2024 йилнинг январь-декабрь ойларида, аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмининг энг қуйи кўрсаткичлари Наманган вилояти (16 849,0 минг сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (16 858,0 минг сўм) ва Сурхондарё вилоятида (17 880,0 минг сўм) қайд этилди.
2024 йилнинг январь-декабрь ҳолатига кўра аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши 105,9 % ни ташкил этди. Худди шу кўрсаткич 2023 йилнинг январь-декабрь ҳолатига 102,8 % ни ташкил этган.
Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Тошкент шаҳри (15,4 %), Навоий (7,9 %) ва Тошкент (6,4 %) вилоятларида кузатилди. Шу билан бирга Самарқанд (5,3 %) Андижон (4,8 %), Хоразм (4,7 %) Сирдарё (3,7 %), Қашқадарё (3,2 %) ва Бухоро (2,4 %) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (2,4 %), Жиззах (2,0 %), Фарғона (1,1 %) Наманган (0,5 %), Сурхондарё (0,2 %) вилоятлари аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиш суръатлари ўртача республика даражасидан паст кўрсаткични ташкил этди.
Аҳолининг умумий даромадлари ҳажмини сезиларли даражада ўсиши асосан умумий даромадлар таркибида 27,9 % улушга эга бўлган ёлланма ишчиларнинг даромадлари ва 35,0 % улушга эга мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар ҳамда 26,0 % ни ташкил этувчи трансфертлардан олинган даромадларнинг сезиларли ўзгариши ҳисобига юзага келган. Ҳудудлар бўйича аҳоли умумий даромадлари таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланиб ишловчиларнинг иш ҳақи ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар)нинг республика даражасидан юқори кўрсаткичи Навоий (77,9 %), Жиззах (74,8 %), Тошкент (72,6 %), Сирдарё (68,6 %), Бухоро (67,3 %) вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (64,7 %), Қашқадарё (64,2 %), Сурхондарё (63,8 %) ва Наманган (63,5 %) вилоятларида кузатилди.
2024 йилнинг январь-декабрь ойлари маълумотларига кўра, меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг умумий даромадлар таркибидаги улуши 62,9 % ни ташкил этд
Меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг номинал ўсиш суръати 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 117,2 % ни ташкил этди ҳамда аҳоли умумий даромадлари номинал ҳажмининг 11,0 % га ўсишини таъминлади.
Меҳнат фаолиятидан олинган даромадларнинг номинал ўсиш суръати 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 117,2 % ни ташкил этди ҳамда аҳоли умумий даромадлари номинал ҳажмининг 11,0 % га ўсишини таъминлади.
Ёлланма ишчилар даромадларининг энг юқори номинал ўсиш суръати Тошкент шаҳри (126,8 %), Самарқанд (119,2 %) ва Жиззах (117,4 %) вилоятларида қайд этилди.
Жорий даврда мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадларнинг ўсиш суръати 115,9 % ни ташкил этиб, аҳоли умумий даромадлари номинал ҳажмининг 5,7 % га ўсишини таъминлади.
2024 йилнинг январь-декабрь ойларида аҳолининг умумий даромадлари таркибида мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар 35,0 % ни ташкил қилди
Ҳудудларда мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадларнинг энг юқори улуши Жиззах (52,4 %), Бухоро (47,4 %), Қашқадарё (44,8 %) ва Сурхондарё (44,8 %) вилоятларида кузатилди. Аксинча, Тошкент шаҳрида ўртача республика даражасидан паст бўлган.
2024 йил январь-декабрь ойларида мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадларнинг 1 % га ўсиши умумий даромадлар ҳажмининг 0,35 % га ўсишига олиб келди.
Мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадларнинг асосий улуши Тошкент (10,7 %), Самарқанд (10,2 %), Қашқадарё (9,5 %) ва Андижон (9,4 %) вилоятлари ҳиссасига тўғри келди. Камроқ улушга эга бўлган ҳудудлар Сирдарё вилояти (2,3 %), Қорақалпоғистон Республикаси (4,0 %) ва Жиззах вилояти (4,9 %) ҳисобланади.
Дастлабки маълумотлар бўйича, 2024 йилнинг январь-декабрь ҳолатига кўра, мол-мулкдан олинган даромадлар 30,1 трлн. сўмни ташкил этди. Аҳолининг умумий даромадлари таркибида мол-мулкдан олинган даромадлар улуши 3,3 % ни ташкил этди. Жорий даврда мол-мулкдан олинган даромадлар аҳоли умумий даромадлари ҳажмининг 1,2 % га ўсишини таъминлади.
2024 йилнинг январь-декабрь ойларида мол-мулкдан олинган даромадлар ҳажмининг учдан икки қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, 63,5 % ни ташкил этди. Навоий вилояти (5,8 %) кейинги юқори улушга эга бўлган ҳудуд ҳисобланади.
2024 йилнинг январь-декабрь ойларида аҳолининг умумий даромадлари таркибида молмулкдан олинган даромадлар 3,3 % ни ташкил қилди. Ҳудудларда мол-мулкдан олинган даромадларнинг умумий даромадлар таркибидаги улушида Тошкент шаҳри (10,2 %) ва Навоий вилоятида (4,2 %) ўртача республика даражасидан юқори улуш қайд этилди2024-йилнинг январь-декабрь ойларида аҳолининг умумий даромадлари таркибида молмулкдан олинган даромадлар 3,3 % ни ташкил қилди. Ҳудудларда мол-мулкдан олинган даромадларнинг умумий даромадлар таркибидаги улушида Тошкент шаҳри (10,2 %) ва Навоий вилоятида (4,2 %) ўртача республика даражасидан юқори улуш қайд этилди.
Аҳолининг умумий даромадлари таркибида трансфертлардан олинган даромадлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ушбу даромадлар ижтимоий трансфертлар ва бошқа жорий трансфертларни ўз ичига олади.
2024 йилнинг январь-декабрь ойлари маълумотларига кўра, трансфертлардан олинган даромадларнинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан номинал ўсиш суръати 113,7 % ни ташкил этди. Ушбу даврда аҳолининг умумий даромадлари ҳажмида трансфертларнинг улуши 26,0 % ни ташкил этди.
2024 йилнинг январь-декабрь ойлари дастлабки маълумотларига кўра, трансфертлардан олинган даромадларнинг 36,6 % ини ижтимоий трансфертлардан олинган даромадлар ташкил қилган бўлса, 63,4 % ини бошқа жорий трансфертлардан олинган даромадлар ташкил қилди.
Ижтимоий трансфертлар таркибида пенсиялар энг кўп улуш – 80,5 % ни ташкил қилган бўлса, нафақалар 17,8 % ни, стипендиялар 1,7 % ни ташкил этди.
2024 йилнинг январь-декабрь ойлари бўйича аҳолининг умумий даромадлари таркибида (бошқа жорий трансфертлар таркибига кирувчи) республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмаларининг улуши 16,5 % ни ташкил этди.
2024 йилнинг январь-декабрь ойлари дастлабки маълумотларига кўра, аҳолининг умумий даромадлари ҳажмида кичик тадбиркорликдан олинган даромадларнинг улуши 58,7 % ни ташкил этди.
Кичик тадбиркорликдан олинган даромадларнинг ҳудудий аҳоли умумий даромадларидаги улуши турлича, энг юқори улуш Жиззах вилоятида (67,5 %) кузатилди. Энг кам улуш эса Тошкент шаҳрида (49,8 %), Навоий вилоятида (53,7 %) ва Қорақалпоғистон Республикасида (54,5 %) қайд этилди.