in

2024 йил якунлари бўйича камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда 2024 йил якуни билан халқаро стандартлар асосида камбағаллик даражаси аниқланди.

Унга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайди (3,3 млн. киши ёки 2023 йилга нисбатан 719 мингга камайган).

Ушбу натижа – Жаҳон банки билан ҳамкорликда олиб борилган тадқиқотлар асосида аниқланган.

Камбағаллик даражаси энг юқори пасайишлар Бухоро вилоятида – 11,8 фоиздан 8,7 фоизгача, амарқан, вилоятида – 10,5 фоиздан 7,5 фоизгача, Наманган вилоятида – 10,4 фоиздан 7,6 фоизгача, Қорақалпоғистон Республикасида – 13,6 фоиздан 10,8 фоизгача қайд этилди.

2024 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, томорқа ва деҳқончилик учун ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилган чоралар мамлакатда камбағаллик даражасини пасайтиришга катта ҳисса қўшди.

Бунинг натижасида 2024 йилда аҳолининг реал даромади 10,7 фоизга ўсиб, жон бошига ойига ўртача 2,1 млн сўмдан тўғри келди (йил бошида – 1,7 млн сўм).

Жумладан, аҳоли даромадлари таркибида:

Аҳолининг иш ҳақидан даромадлари эса 2023 йилга нисбатан 12,9 фоизга кўпайди.