in

Yandex Go Ўзбекистон бўйлаб "Жойлар" сервисини ишга туширди

Тошкент, Ўзбекистон — Yandex Go иловасидаги "Жойлар" хизмати эндиликда илова ишлайдиган барча шаҳарларда мавжуд. У орқали фойдаланувчилар ўз хоҳишига кўра муассасани танлаши, хизматларга ёзилиши, қулай маршрутни белгилаши ва такси буюртма қилиши мумкин.

Аввал бу хизмат Тошкентда фаолият бошлаган бўлса, энди у Yandex Go мавжуд бўлган барча шаҳарларни ўз ичига олади, жумладан: Самарқанд, Бухоро, Нукус, Фарғона, Андижон, Наманган ва Хива.

Иловадаги интерактив шаҳар харитаси ва қулай фильтрлар орқали муассасаларни рейтинг, масофа, иш жадвали, Wi-Fi мавжудлиги ва бошқа параметрларга қараб саралаш мумкин. Шунингдек, тематик тўпламлар орқали янги қизиқарли жойларни — оммабоп ресторанлар, қаҳвахоналар, гўзаллик салонлари ва бошқа муассасаларни топиш имконияти мавжуд.

Муассасалар профилида батафсил маълумотлар берилади: суратлар, иш соатлари, манзил, масофа ҳамда ташриф буюрган мижозларнинг фикр-мулоҳазалари.

Бундан ташқари, профилларда муассаса билан ўзаро алоқа қилиш учун янги функциялар жорий этилди. Энди:

Муассасага қўнғироқ қилиш

Администратор билан чат орқали хизматларга ёзилиш

Такси буюртма қилиш

Йўналиш белгилаш мумкин.

"Жойлар" сервисидан фойдаланиш учун Google Play ёки App Store орқали Yandex Go иловасини янгилаш кифоя.