in

Ўзбекистон биринчи чоракда 12 минг тоннадан ортиқ қуритилган олхўри экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилнинг дастлабки уч ойи давомида Ўзбекистон 12 045 тонна қуритилган олхўри экспорт қилиб, умумий $16,3 миллионлик тушумга эришди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ўзбекистоннинг мазкур маҳсулот бўйича асосий экспорт бозорлари қуйидагилар бўлди:

Хитой — 6,5 минг тонна

Россия — 2,1 минг тонна

Қозоғистон — 1,9 минг тонна

Шунингдек, Беларусь (357 тонна) ва Туркия (240 тонна) каби давлатларга ҳам сезиларли ҳажмда қуритилган олхўри етказиб берилган.