in

Ўзбекистон ва Венгрия иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ҳамкорликни фаоллаштиради

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 7-8 май кунлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ишчи гуруҳи Венгрияда бўлди.

Ташриф давомида ушбу мамлакат ҳукумати ва ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор конструктив ва самарали учрашувлар бўлиб ўтди.

Асосий эътибор савдо-иқтисодий ва инвестициявий муносабатларни кенгайтириш, ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини белгилаш, шунингдек, аввал эришилган келишувларни амалда татбиқ этиш масалаларига қаратилди.

Саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, логистика ва фармацевтика каби муҳим тармоқларда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув ва музокаралар якунлари бўйича Ишчи гуруҳ Ўзбекистон-Венгрия стратегик ҳамкорлигини чуқурлаштиришга қаратилган икки томонлама келишувларни имзолаш учун асос бўладиган лойиҳаларнинг рўйхатини шакллантирди.