Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 5 июнь куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири B.Islamov, вазирлик мутасаддилари ҳамда Счлумбергер Оил анд Гас Течнологиес B.V. компанияси бош директори Оливе Ле Пёш бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда бурғилаш ускуналари, қатламларни баҳолаш, ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, рақамли технологиялар, соҳада фаолият юритаётган ходимлар малакасини ошириш борасида келгусидаги ҳамкорлик масалалари ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, нефть-газ геологияси ҳамда қидируви, углеводород хомашёси йўналиши, «Ўзбекгеофизика» АЖ томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.