in

Ўзбекистон-Литва бизнес форуми ва Ҳамкорлик кенгашининг мажлиси Литвада бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 4–6 август кунлари Литва пойтахти Вильнюс шаҳрида Ўзбекистон делегациясининг расмий ташрифи бўлиб ўтади. Ташриф Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарлигида ташкил этилмоқда.

Ташриф доирасида Ўзбекистон-Литва бизнес форуми ҳамда Ишбилармонлар кенгашининг II йиғилиши режалаштирилган.

Форум доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида B2B учрашувлар ташкил этилади. Музокаралар қуйидаги соҳалар бўйича ўтказилади:

Тадбир Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳалар ва экспорт-импорт операцияларини кенгайтириш мақсадида ўтказилмоқда.