Тошкент, Ўзбекистон — 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усманов Хитойнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юй Сзюн билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Томонлар икки ва кўп томонлама ҳамкорлик форматида бўлажак юқори даражадаги тадбирлар жадвалини муҳокама қилдилар.