in

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳар томонлама алоқаларни чуқурлаштириш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқлади

Тошкент, Ўзбекистон — 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Юсуф ал-Утайби билан учрашди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий алоқалар ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, икки ва кўп томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, 2025 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режалари муҳокама қилинди.