in

Бошқарув самарадорлиги агентлигида янги директор ўринбосарлари тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигида кадрлар тайинлови амалга оширилди.

Президент Администрацияси раҳбари фармойишига мувофиқ, Миршод Қурбонов Агентлик директори биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

У аввалроқ Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасини бошқарган.

Бундан ташқари, Агентлик директорининг ўринбосари лавозимига Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил департаменти катта инспектори лавозимида ишлаб келган Акмал Салихов тайинланди.