in

Мозори Шариф шаҳрида “UZELECTRONICS” мулти-бренд савдо маркази иш бошлади

Тошкент, Ўзбекистон — Куни кеча Афғонистон Ислом Республикасининг Мозори Шариф шаҳрида “Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг муҳим лойиҳаси — UZELECTRONICS мулти-бренд савдо марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Умумий майдони 1200 кв.м бўлган савдо марказида 25 та компания 500 дан ортиқ турдаги маҳсулотларини харидорларга тақдим этмоқда.

Бу — Афғонистондаги электротехника бозорида Ўзбекистон маҳсулотларига бўлган талаб ошиб бораётганидан далолат беради.

Худди шу каби савдо марказини Қобул шаҳрида ҳам ташкил этиш бўйича саъй-ҳаракатлар бошланган.