in

Тошкентда Истироҳат кўчасидаги икки қаватли бинода содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида икки қаватли бинода ёнғин содир бўлди, деб хабар берди шаҳар қутқарув хизмати.

26 ноябрь куни соат 14:54 да 112 тизими орқали Истироҳат кўчасида ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушди.

Шунга кўра,  4 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 15:03 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:09 да ўраб олинган ва соат 15:15 да бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида бинонинг тахминан 100 кв.м. майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган.

Ҳозирда ёнғин сабабларини аниқлаш ва етказилган зарар миқдорини баҳолаш ишлари олиб борилмоқда.