in

Ўзбекистон ва Белгия миграция соҳасидаги ҳамкорлик бўйича биринчи икки томонлама битимни имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон — Миграция агентлиги ҳамда Бельгия Қироллиги Ички ишлар федерал хизматининг Иммиграция идораси ўртасида икки томонлама муносабатлар тарихида биринчи келишув ҳужжати имзоланди.

Бельгиянинг марказий миграция органи ҳисобланадиган Иммиграция идораси — мамлакатга кириш, яшаш, рухсатномалар бериш ва халқаро ҳимоя масалалари бўйича қарор қабул қилувчи асосий тузилмадир.

Томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар:

Бельгияда Ўзбекистон фуқаролари учун қонуний меҳнат имкониятларини кенгайтириш;

Миллий миграция бошқарув тизимига Европа стандартларини жорий этиш;

Бельгия тажрибаси асосида ўқув дастурларини Ўзбекистонда амалга ошириш;

Миграция жараёнларининг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида икки идора ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш.