in

Ҳисоб палатаси фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилади

Тошкент, Ўзбекистон — “Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–252-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ҳисоб палатаси фаолияти ҳар 5 йилда камида 1 маротаба ташқи баҳолашдан ўтказилади.

Ҳисоб палатаси фаолияти қуйидаги шартларда ташқи баҳолашдан ўтказилади:

органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI)

ва бошқа халқаро даражада тан олинган ташкилотлар методологиялари асосида;

келишув доирасида халқаро ташкилотлар ёки хорижий давлатларнинг олий аудит органлари томонидан;

мустақил баҳолаш жараёнини ташкил этиш, фаолияти бўйича барча маълумотларни тақдим этиш, натижаларини жамоатчилик учун эълон қилиш.

Ҳисоб палатасига қуйидаги аудитларни ўтказишни йўлга қўйишга рухсат этилади, жумладан:

халқаро молия институтлари ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари мурожаатлари ва техник топшириқлари асосида уларнинг маблағлари ҳисобидан мамлакатимизда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг молиявий аудити;

халқаро ташкилотларнинг танловларида иштирок этиш ёки ўзаро келишувлар орқали уларнинг фаолияти, лойиҳалари ва дастурлари аудити.