in

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан Канада билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Тошкент, Ўзбекистон — Футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этишга тайёрланаётган Ўзбекистон терма жамоаси Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотларига кўра, учрашув 1 июнь куни Канаданинг Эдмонтон шаҳридаги стадионда бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида «K» гуруҳига тушган бўлиб, унда жамоанинг рақиблари Португалия, Колумбия ҳамда Янги Каледония, Ямайка ва Конго ўртасидаги қитъалараро плей-офф ғолиби бўлади.