in

Air Samarkand Тошкентдан Шарм-аш-Шайхга илк рейсни амалга оширди

Тошкент, Ўзбекистон — Air Samarkand авиакомпанияси 11 январь куни Тошкент — Шарм-аш-Шайх йўналиши бўйича ўзининг биринчи рейсини амалга ошириб, Мисрнинг энг оммабоп курортларидан бири билан тўғридан-тўғри авиақатновни очди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.

«EasyBooking ва Kompas Tour ҳамкорларимиз билан биргаликда Мисрнинг энг яхши курортларига парвозлар мавсумини очмоқдамиз», — дейилади авиакомпания хабарида.

Air Samarkand авиакомпанияси Тошкентдан Шарм-аш-Шайхга парвозларни ҳар якшанба куни амалга оширади.