in

Ўзбекистон ва Хитой қурилиш материалларини синовдан ўтказиш бўйича қўшма лаборатория ташкил этмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — “Ўзбек илмий синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Ҳенан Метрология, Сертификатлаш, Инспекция ва Синов Ассоциацияси иштирокида, шунингдек “United Testing Inspection & Certification Technology Co., Ltd”” ўртасида қўшма лаборатория ташкил этиш бўйича учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистонда халқаро ISO/IEC 17025 стандартларига мос қурилиш материалларини синовдан ўтказиш бўйича қўшма лаборатория ташкил этиш муҳокама қилинди.

Лойиҳанинг умумий инвестиция ҳажми 10 миллион АҚШ долларидан ошиқ бўлиб, у уч босқичда амалга оширилади: лаборатория ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш, ходимлар малакасини ошириш ва лаборатория фаолиятини йўлга қўйиш.

Учрашув натижасида илмий-синов инфратузилмасини ривожлантириш ва қўшма лаборатория ташкил этиш бўйича келишиб олинди.