in

MyGov.uz платформасида Poytaxt Parking резидентлик автотураргоҳ рухсатномаларини онлайн расмийлаштириш хизмати ишга туширилди

Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент шаҳрида Ягона интерактив давлат хизматлари портали MyGov.uz орқали Poytaxt Parking йўл ёқаси автотураргоҳларидан фойдаланиш учун резидентлик рухсатномаларини расмийлаштириш хизмати йўлга қўйилди.

Рухсатнома олиш учун берилган ариза бир иш куни ичида кўриб чиқилади. Агар турар жой мулкдорининг розилигини тасдиқлаш талаб этилса, кўриб чиқиш муддати етти кунгача узайтирилади. Рухсатнома бир йил муддатга берилади.

Резидентлик рухсатномаси асосида автотураргоҳдан фойдаланиш соат 20:00 дан 8:00 гача бепул ҳисобланади. Исталган вақтда автотураргоҳдан фойдаланиш имконияти учун бир базавий ҳисоблаш миқдори тўланади, ҳозирги кунда у 412 минг сўмни ташкил этади, бу ойига 35 минг сўмдан кам маблағга тенг. Бир манзил бўйича энг кўпи билан икки та автомобиль учун рухсатнома расмийлаштириш мумкин.