in

Тошкентнинг Олмазор туманида автомобил ёниб кетди

Тошкент, Ўзбекистон — 4 февраль куни соат 16:22 да Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига Олмазор туманида (Қорақамиш 1/4) «Газель» автомобили ёниб кетгани ҳақида хабар келиб тушди.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига соат 16:29 да етиб борди. Ёнғин соат 16:33 да тўлиқ бартараф этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг сабаби транспорт воситасининг мотор бўлимидаги электр тизимида юзага келган қисқа туташув бўлган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, деб хабар қилди тезкор хизматлар.