Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилда Ўзбекистоннинг 28 954 нафар фуқароси таълим олиш мақсадида хорижий давлатларга йўл олган, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
2024 йилга нисбатан мазкур кўрсаткич 6 894 нафарга ёки қарийб 19,3 фоизга камайган.
Талабаларнинг энг катта қисми яқин хориж давлатларини танлаган. Энг оммавий уч йўналиш қаторига Россия (6 498 нафар), Тожикистон (6 039 нафар) ва Қирғизистон (4 648 нафар) кирган. Узоқ хориж давлатлари орасида эса Корея (3 513 нафар), Туркия (2 496 нафар) ва Хитой (1 259 нафар) катта қизиқишга эга бўлган.
Шунингдек, ўзбекистонлик талабалар Европа давлатлари ва АҚШни ҳам танлаган: Буюк Британияга 886 нафар, Германияга 391 нафар, АҚШга эса 351 нафар талаба йўл олган.
Жами Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 35 та мамлакатида таълим олган.
