in

2025 йилда Ўзбекистонга аёлларга нисбатан эркаклар кўпроқ ташриф буюрган

Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилда Ўзбекистонга турист сифатида келганлар орасида асосан эркаклар устунлик қилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатга туризм мақсадида 200 та давлатдан 11,7 миллион нафар хорижий фуқаро ташриф буюрган.

Уларнинг 6,4 миллион нафарини эркаклар, 5,3 миллион нафарини эса аёллар ташкил этган.

Сайёҳларнинг ёш тақсимоти шуни кўрсатадики, уларнинг асосий қисми меҳнатга лаёқатли фаол ёшда бўлган. Хусусан, 31 ёшдан 55 ёшгача бўлганлар 5,9 миллион нафарни ташкил этган, 19–30 ёшдагилар — 1,9 миллион нафар, 18 ёшгача бўлган болалар — 1,5 миллион нафар, 56 ёшдан юқори туристлар эса 2,35 миллион нафарни ташкил қилган.