Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Эрон чемпионатининг 22-тури доирасида Персеполис жамоаси сафида ўзининг иккинчи голини киритди.
Хейбарга қарши учрашув Сергеев жамоасининг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Эҳсон Ҳоссейний меҳмонларни олдинга олиб чиқди, кейинчалик Эсмоили Бабоий «Хейбар»нинг устунлигини икки бараварга оширди.
Фақат 89-дақиқада Игорь Сергеев бош билан гол уриб, ҳисобдаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди, аммо бу гол ўйиннинг якуний натижасига таъсир кўрсатмади.
