in

Суғоришда сув йўқотишлари камайтирилади

Тошкент, Ўзбекистон — “Суғоришда сув йўқотишларини камайтириш ва сув танқислигининг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди:

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги сув йўқотилиши юқори бўлган 389 км каналларни реконструкция қилиш ва бетонлаштириш. Бунда:

йилига ўртача 206 млн метр куб сув ресурсларини ҳамда 26 млн киловатт соат электр энергиясини иқтисод қилиш;

суғориладиган 158,4 минг гектар ерларнинг сув таъминотини яхшилаш;

сув танқислиги шароитида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш.

Суғориш тармоқларини таъмирлаш (бетонлаштириш) ишлари биринчи навбатда, “бир канал – бир тизим” тамойили асосида аввал бетонлаштирилган ёки бетонлаштириш бошланган каналлардан сув олувчи тармоқларда амалга оширилиши таъминланади.