Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилаётган Халқаро балет фестивали доирасида 23–24 апрель кунлари Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида Balletto di Roma труппасининг замонавий «Динканто» балети намойиш этилади. Бу ҳақда Жамғарма маълум қилди.
Икки кун давом этадиган ушбу саҳна асари ёрқин саҳнография, замонавий хореография ва мусиқий ифода уйғунлиги орқали томошабинларни ҳайратга солади. Спектакль классик рақс анъаналари ҳамда замонавий балет тилининг янги қирраларини очиб беради.
