in

Ўзбекистон ва US EXIM Bank қўшма лойиҳаларни молиялаштиришни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон — 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов АҚШ Экспорт-импорт банкининг (US EXIM Bank) Осиё ва Тинч океани минтақаси бўйича вакили Жон Ан билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда АҚШнинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник ҳам иштирок этди.

АҚШ Экспорт-импорт банки (US EXIM Bank) 1934 йилда ташкил этилган давлат молия муассасаси бўлиб, у экспортни қўллаб-қувватлаш учун кредит, кафолат ва суғурта воситаларини тақдим этади. Банкнинг умумий портфели 130 миллиард доллардан ошади.

Суҳбат давомида қишлоқ хўжалиги, транспорт, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва инфратузилмани ривожлантириш каби устувор йўналишларда US EXIM Bank воситаларини жалб қилган ҳолда қўшма лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари муҳокама қилинди.

Томонлар ҳамкорликни кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, Америка компаниялари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини илгари суришни фаоллаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.