in

Фарғона вилоятида Хитой компанияси иштирокидаги инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон — Фарғона вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Sanyangma Logistics Co., Ltd.” компаниясининг чет эл бизнес бўлими бош менежери Чжу Мингни қабул қилди.

Учрашувда компания томонидан вилоятимизда амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳалари хусусида сўз юритилди.

Вилоят раҳбари мамлакатимизда яратилган қулай инвестиция муҳити туфайли ҳудудларда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, хитойлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётганлигини қайд этди.  Истиқболли лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдириб, турли йўналишлардаги таклифлар бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида ўзаро манфаатли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш бўйича келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.