Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 16 апрель куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мамлакатимиздаги агентликлари раҳбарлари билан учрашди.
Унда дастлаб, Жўқорғи Кенгес Раиси ҳурматли Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар асосида яратилган имкониятлар, юртимизнинг инвестиция салоҳиятини ошириш, тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида кенг турда таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, минтақани янада ривожлантириш бўйича истиқболли режалар ҳақида яқиндан фикр алмашилди.
Бундан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мамлакатимиздаги агентликлари маблағлари асосида амалга оширилаётган ишлар, грант маблағлари асосида қилинган лойиҳалар минтақамизни ривожлантириш борасида муҳим ташаббуслар бўлаётгани, яқин шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув давомида меҳмонлар илиқ кутиб олгани учун Жўқорғи Кенгес Раисига миннатдорчилик билдириб, яқин ҳамкорлик борасидаги ишлар бундан буён ҳам давом эттирилишини билдирди.
