Тошкент, Ўзбекистон — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов ҳамда Хитой миллий нефть-газ корпорацияси — CNPC таркибидаги бурғилаш компанияси – CCDC делегацияси ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Қайд этиш жоизки, томонлар Ченду шаҳрида бўлиб ўтган дастлабки музокаралар натижаларини ижобий баҳолаб, лойиҳа бўйича шаклланган конструктив мулоқот ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муҳитини алоҳида қайд этди.
Музокаралар давомида лойиҳани амалга ошириш босқичлари, ҳамкорлик форматлари ва техник ёндашувлар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, CCDC делегациясининг лойиҳа амалий жиҳатларини ўрганиш ва келгусидаги қадамларни белгилаш масалаларига эътибор қаратилди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни изчил ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш ҳамда ўзаро ишончга асосланган шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини қайд этишди.
