in

Гулистон туманида чиябўри маҳаллий аҳолига ҳужум қилди

Тошкент, Ўзбекистон — Сирдарё вилояти Гулистон туманида ёввойи ҳайвоннинг маҳаллий аҳолига ҳужум қилиши ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Идора маълумотларига кўра, 9 июнь куни соат тахминан 17:30 ларда «Ишонч» маҳалласи яқинидаги дала ҳудудида чиябўри туманнинг тўрт нафар фуқаросига ҳужум қилган.

Қайд этилишича, маҳаллий аҳолидан бири тезкор чора кўрган ва натижада ҳайвон зарарсизлантирилиб, хавф бартараф этилган.

Жабрланганларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда улар шифокорлар назорати остида бўлиб, аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.