Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) – Анқарага ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва рафиқаси ҳамроҳлигида Туркия халқ амалий санъати ва таомлари кўргазмасига ташриф буюрдилар.
Олий мартабали меҳмонларга халқ ижоди жамоаларининг театрлаштирилган чиқишлари намойиш этилди. Маданий алмашинувлар қардош халқларимизни яқинлаштириш ва дўстлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.
in Маданият