Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 24110-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Киритилган ўзгартиришга асосан, эндиликда давлат органлари Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхатига киритилмаган статистика, молия, солиқ ва бошқа ҳисоботларни тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиниши, шунингдек, Ягона рўйхатда назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил
9 январдаги ПҚ–8-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига тақдим этиладиган ҳисобот ва статистик маълумотларнинг ягона рўйхати тасдиқланиб (ягона рўйхтга 105 турдаги ҳисоботлар киритилган), Ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилиш тақиқланган.
Қонуннинг қабул қилиниши:
– Ягона рўйхатининг амалда нуқсонсиз ишлашига;
тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтиришга;
– давлат органлари томонидан бундай турдаги ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади.