Latest stories

  • Ўзбекистон 3 ойда 2,87 млн хорижий турист қабул қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил январь–март ойларида Ўзбекистонга 2 872 502 нафар хорижий фуқаро туристик мақсадларда ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Мамлакатга туристлар оқими ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 770 минг кишига ёки 36,6 фоизга ошган. Жами Ўзбекистонга дунёнинг 164 та давлати фуқаролари ташриф буюрган. Туристлар оқимининг асосий қисми анъанавий равишда Марказий…. More

  • Қорақалпоғистонда “Орол балиғидан 99 та таом” халқаро гастрономик фестивали ўтказилади

    Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 23–24 апрель кунлари Республикасининг Тахтакўпир туманида жойлашган «Каратэрен» этно-туристик мажмуасида “Орол балиғидан 99 та таом” халқаро гастрономик фестиваль бўлиб ўтади. Мазкур тадбир Оролбўйи минтақасининг ўзига хос гастрономик туризми салоҳиятини халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, Қорақалпоғистонда маданий ва кўнгилочар тадбирлар сонини кўпайтириш ва бу орқали ҳудудга ташриф буюрувчи маҳаллий ҳамда хорижий туристларнинг…. More

  • Хусанов дунёнинг энг яхши U23 футболчилари рейтингига кирди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов CIES Football Observatory талқинига кўра 23 ёшгача бўлган дунёнинг энг яхши футболчилари рўйхатига киритилди. Халқаро спорт тадқиқотлари маркази сўнгги олти ойдаги натижалар асосида 67 та миллий лигада тўп сураётган футболчиларни баҳолади. Рейтингни шакллантиришда статистик кўрсаткичлар, мусобақалар даражаси, жамоалар натижалари, шунингдек ўйин…. More

  • «Башакшехир» «Трабзонспор» билан дуранг ўйнади

    Тошкент, Ўзбекистон — «Истанбул Башакшехир» Туркия чемпионати доирасидаги учрашувда «Трабзонспор» билан дуранг ўйнаб, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида киритилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Биринчи бўлим голларсиз ўтди: жамоалар эҳтиёткор ҳаракат қилди ва деярли хавфли вазиятлар яратилмади. Танаффусдан сўнг ўйин анча жонланиб, кескин тус олди. 66-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Жером Опоку сариқ карточка олди, 72-дақиқада эса мезбонлар ҳисобни очди…. More

  • Хусанов «Манчестер Сити» ғалабасига ҳисса қўшди

    Тошкент, Ўзбекистон — «Манчестер Сити» Англия премьер лигасининг 33-турида ўз майдонида «Арсенал» устидан муҳим ғалабага эришди. Жамоа муваффақиятига Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов катта ҳисса қўшиб, учрашувни тўлиқ ўтказди. «Этихад» стадионида бўлиб ўтган баҳс 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди. Ҳисоб 16-дақиқада Райан Шерки томонидан очилди, бироқ 18-дақиқадаёқ Кай Хаверц мувозанатни тиклади. Ғалаба голини 65-дақиқада…. More

  • «Алоқабанк» I чоракда фойдани 63%га оширди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил биринчи чораги якунларига кўра, «Алоқабанк» асосий молиявий кўрсаткичлар бўйича сезиларли ўсишни қайд этди. Банкнинг соф фойдаси 118,0 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 63,4 фоизга ошди. 2025 йил биринчи чорагида бу кўрсаткич 72,2 миллиард сўм бўлган. Банк активлари 34,3 триллион сўмга етди, бу йиллик ҳисобда 35,1 фоиз ўсишни…. More

  • Ўзбекистон “Нол бюрократия” ташаббуси бўйича халқаро тадбирда иштирок этди

    Тошкент, Ўзбекистон — Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармасининг баҳорги учрашувлари доирасида “UAE Zero Bureaucracy and Government Experience Exchange” мавзусида халқаро тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси Беҳзод Ҳамраев иштирок этиб, мамлакатимизда давлат бошқарувини соддалаштириш ва рақамлаштиришга қаратилган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Қайд этилганидек, Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан…. More

  • Ўзбекистон ва Халқаро валюта жамғармаси макроиқтисодий ислоҳотларни муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Вашингтон шаҳрида Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармасининг Баҳорги йиғилишлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Халқаро валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё департаменти директори Жиҳад Азур ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Халқаро валюта жамғармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда…. More

  • Ўзбекистон Жаҳон банки йиғилишида иқтисодиётни муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 17 апрель куни Жаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармасининг баҳорги йиғилишлари доирасида «Швейцария гуруҳи»га аъзо-давлатлар Бошқарувчилари ва Бошқарувчи ўринбосарлари иштирокида Конституэнция (Сонституэнсй) учрашуви ташкил этилди. Мазкур баҳорги йиғилишлар 2026 йил 13–18 апрель кунлари Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтиб, унда дунёнинг турли мамлакатларидан молия вазирлари, марказий банк раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари, хусусий…. More

  • Фарғона ва Омск вилоятлари ҳамкорликни кенгайтирмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Россия Федерациясининг Омск вилояти губернатори Виталий Хоценко бошчилигидаги расмийлар ва тадбиркорлардан иборат делегация Фарғона вилоятига ташрифи доирасида ҳудуднинг саноат ва иқтисодий салоҳияти билан яқиндан танишди. Меҳмонлар замонавий ишлаб чиқариш корхоналарида бўлди, миллий маҳсулотлар кўргазмаси кўздан кечирилди. Шунингдек, ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берилди. Омск вилояти ишбилармонлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган…. More

  • Андижонда 6,9 МВт қувватли кичик ГЭС ишга туширишга тайёрланмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Андижон вилояти Булoқбоши туманида ўрнатилган қуввати 6,9 МВт бўлган JFK-3 кичик гидроэлектростанциясининг қурилиши якунланиш арафасида. Объект яқин вақт ичида ишга туширилиши режалаштирилган. Станциядаги ишлар ҳолатини «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Ислом Абдураҳмонов ўрганди. Ташриф давомида у лойиҳанинг жорий ҳолати билан танишиб, объектда ишлаётган мутахассислар ва ходимлар билан суҳбат ўтказди ҳамда уларнинг тайёргарлик даражаси,…. More

  • Ўзбекистон ва Жаҳон банки фармацевтика соҳасини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 17 апрель куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Жаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида Агентлик директори томонидан мамлакатимиз фармацевтика соҳасини комплекс ривожлантириш, хусусан, “BioPharm City” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, соҳадаги ислоҳотлар, экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, сифат ва хавфсизлик стандартларини халқаро талабларга мослаштириш бўйича кўрилаётган…. More