Latest stories

  • Гаяне Умерова Art Basel Qatarрнинг янги маданий платформалар ҳақидаги муҳокамасида нутқ сўзлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова илк “Art Basel Qatar” анжумани доирасидаги “Art Basel Conversations” муҳокамалар дастурида иштирок этиб, биеннале ва маданий платформаларнинг янги шаклларига бағишланган “Рубоий, Бухоро ва Жау: янги платформалар, янги имкониятлар” мавзусидаги шўба муҳокамасида сўзга чиқди. Муҳокамада “Rubaiya Qatar” жамғармаси директори шайх Алануд Ол Соний, “Jaou Tunis”…. More

  • Гаяне Умерова Art Basel Qatar 2026 кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этди

    Тошкент, Ўзбекистон — Доҳада Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова “Art Basel Qatar 2026” — “Art Basel”нинг илк жаҳон кўргазмасининг очилишида иштирок этди. 84 та бадиий лойиҳалар тақдим этилган 31 мамлакат ва ҳудуддан келтирилган 87 та галереяни бирлаштирган ушбу кўргазмада замонавий санъатнинг кенг кўламли овозлари намойиш этилди. Тадбир Доҳанинг М7 ва кенгроқ “Msheireb Downtown”…. More

  • «Қирол Шер» мультфильми режиссёри Роб Минкофф Ўзбекистон билан тўлиқ метражли анимацион фильм яратиш масаласини муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон ва Голливуд ўртасида анимация соҳасида янги саҳифа очилиши кутилмоқда. Болалар контентини ривожлантириш маркази раҳбари Жаҳонгир Аҳмедов билан жаҳонга машҳур “The Lion King” мультфильми режиссёри Роб Минкофф ўртасида ўтган музокаралар амалий босқичга яқинлашди. Музокаралар доирасида томонлар қўшма тўлиқ метражли анимацион лойиҳа устида ишлаш имкониятларини муҳокама қилган. Роб Минкофф лойиҳа бўйича келишувларни якунлаш учун…. More

  • Ўзбекистон Қонунчилик палатаси Маданий мерос агентлигининг ваколатлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқди

    Тошкент, Ўзбекистон — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида Маданий мерос агентлиги ваколатларини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Мазкур қонун лойиҳаси билан, бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали республика ижро этувчи ҳокимият органларининг маданий мерос соҳасидаги ваколатларини аниқ белгилаш, уларни тизимлаштириш ва қонунчиликни ўзаро мувофиқлаштириш назарда тутилмоқда. Хусусан,…. More

  • Гаяне Умерова Ар-Риёддаги Дирияҳ замонавий санъат биенналеси 2026 очилишида иштирок этди

    Тошкент, Ўзбекистон — Риёд шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова учинчи бор ўтказилаётган 2026 йилги «Diriyya» замонавий санъат биенналесининг очилиш маросимида иштирок этди. Мазкур муҳим маданий тадбир муносабати билан Гаяне Умерова ушбу йирик ташаббусни амалга ошираётган раҳбариятни самимий муборакбод этди. Жумладан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Маданият вазири шаҳзода Бадр бин Абдуллоҳ бин Муҳаммад…. More

  • Ўзбекистон Маданий ривожланиш жамғармаси Франция Президентининг маслаҳатчиси билан қўшма санъат ва кино лойиҳаларини муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова Франция Президентининг Елисей саройидаги маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Катрин Пегар билан учрашди. Томонлар Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Маданият соҳасидаги шериклик кўргазма лойиҳалари, тадқиқот ташаббуслари, таълим ва тажриба алмашишни қамраб олган стратегик йўналишга айлангани таъкидланди. 2024–2026 йилларга мўлжалланган Маданий…. More

  • Ўзбекистон Маданий ривожланиш жамғармаси ЮНEСКОга қўшма лойиҳалар бўйича йўл харитасини тақдим этди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерованинг ЮНEСКО Бош директори Холид ал-Ананий билан учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЮНEСКО ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича “Йўл харитаси” тақдим этилди, ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Sh.M. Мирзиёевнинг Самарқандда ЮНEСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг очилиш маросимида билдирган ташаббусларини биргаликда амалга…. More

  • Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад 2026 – 2030 йилларда аҳолининг китобхонлик даражаси (1 одам ўқийдиган китоб сони)ни йилига ўртача 10 та китобга етказиш этиб белгиланди. Қарорга кўра, Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил…. More

  • Президент Ўзбекистонда ўтказилган халқаро маданий тадбирлар ва туризмни ривожлантириш лойиҳалари натижаларини кўриб чиқди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев халқаро маданий тадбирларнинг натижалари, туризм соҳасини ривожлантириш бўйича навбатдаги вазифалар ҳамда йирик маданият ва туризм объектларини барпо этишга оид тақдимот билан танишди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро маданият маконида ўз мавқеини изчил мустаҳкамлаб бормоқда. Самарқандда ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси 190 мамлакатдан 3 мингдан ортиқ делегатлар иштирокида муваффақиятли ўтказилди. Тадбир якунларига кўра,…. More

  • Маданият вазирлиги вазирнинг тўйда қўшиқ айтиб, пул олаётгани акс этган видеога изоҳ берди

     Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Маданият вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган, Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг тўйда қўшиқ ижро этиб, меҳмонлардан пул олаётгани акс этган видеога изоҳ берди. Вазирликда билдирилишича, ушбу ҳолат миллий анъаналарга мос келади ва амалдаги қонунчиликни бузмайди. Kun.uz нашри Маданият вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Сирожиддин Усаровга таяниб хабар қилишича, видео 2025 йил 25 октябрь куни вазирлик…. More

  • Ўзбекистон ва Хитой археологлари Қува шаҳарчасининг қадимий мудофаа деворларини топдилар

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбек-хитой археологлар жамоаси Ўзбекистондаги Қува қадимий шаҳарчасининг қолган деворларининг милоддан аввалги 3-асрдан милодий 10-асргача бўлган қисмини топдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. Хитойнинг «Синхуа» ахборот агентлигининг ёзишича, Лоян-Фарғона қўшма археологик экспедицияси иштирокчилари ушбу топилма Ипак йўлидаги қадимий шаҳарнинг тарихий ривожланишини ҳамда Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий алмашинувларни ўрганиш учун муҳим моддий далил, деб…. More

  • Бобур шаҳрида рассомлар фестивали ташкил этилади ва ғолиблар автомобиль билан тақдирланади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ҳукумат қарори билан “Андижон вилояти Бобур шаҳрида рассомлар фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Низомга кўра, Фестиваль 2026 йилдан ҳар 2 йилда 1 маротаба, қоида тариқасида, май ойида ўтказилади. Фестивалда иштирок этишни истаган номзодлар Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 февралигача ташкилотчиларга қуйидагиларни топширади: Ташкилий қўмита Фестиваль ўтказиладиган йилнинг 1 апрелигача Фестивалда…. More