Latest stories

  • «Tamerlano» операси Dubai Opera саҳнасида жаҳон премьерасига тайёрланмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — 10–11 январь кунлари Dubai Opera саҳнасида «Tamerlano» операсининг халқаро премьераси бўлиб ўтади, асар илк бор хорижий томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Режиссёр Стефано Пода саҳналаштирган мазкур асар мусиқа, драма ва визуал санъатни уйғунлаштириб, муҳаббат, ҳокимият ва тақдир мавзуларини теран бадиий талқинда очиб беради. Кирилл Рихтернинг замонавий интерпретатсиясида Генделнинг классик партитуралари янгича оҳанг касб этар…. More

  • Байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмуни янада кучайтирилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ҳукумат қарори (824-сон, 24.12.2025 й.) билан “Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш” концепцияси тасдиқланди. Концепцияга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 50 дан ортиқ умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунлар турли даражаларда нишонланиб келинмоқда. Ҳар бир умумхалқ байрамининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, умумхалқ байрамларининг таъсирчан ва жозибадор мусиқий атрибутлари,…. More

  • Ўзбекистон Президенти Давлат Эрмитажига ташриф буюрди

    Тошкент, Ўзбекистон — Санкт-Петербургдаги норасмий учрашувнинг маданий дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарлари билан биргаликда “Эрмитаж” давлат музейига ташриф буюрди. Етакчилар ноёб санъат асарлари ва маданият ёдгорликлари тўпланган ушбу дунёдаги энг йирик музейларидан бирининг экспозицияси билан танишдилар. Ташриф чоғида Россия ва Европа тарихи ҳамда бадиий меросининг асосий босқичларини акс…. More

  • Ислом цивилизацияси маркази ва БМТнинг Цивилизациялар альянси лойиҳалар бўйича келишиб олдилар

    Тошкент, Ўзбекистон — Жидда шаҳрига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовнинг расмий сафари доирасида қатор муҳим учрашувлар ташкил этилди.  Сафар доирасида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов Жидда шаҳрида Ислом санъати музеи директори Мамдуҳ Усмон билан учрашди. Унда Марказ фаолияти, унинг асосий мақсад ва вазифалари, ислом цивилизациясининг илмий, тарихий ва маънавий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида амалга…. More

  • Ўшда Алишер Навоий ҳайкали очилди

    Тошкент, Ўзбекистон — 12-декабрь куни Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Андижон вилояти ҳокимлиги ва Маданият вазирлиги делегацияси, Ўш шаҳар ҳокими Женишбек Токторбаев, Қирғиз Республикаси президентининг ваколатли вакили Аманкан Кенжабаев, Қирғиз Республикаси Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Аскарали Мадаминов ҳамда Ўш шаҳри…. More

  • Ўзбекистон ва Италия Римда туризм ва маданий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Рим шаҳрида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова ҳамда Италия Республикаси туризм вазири Даниела Ганнеро Сантанке ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Ўзбекистон ва Италия ўртасида туристик алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, туризм ва маданият йўналишларида ҳамкорлик имкониятларини кенгайтириш борасидаги ўзаро қизиқишни билдирдилар. Мулоқот давомида туризм соҳасининг амалий йўналишлари — туроператорлар билан ишлаш,…. More

  • Қирғиз, қозоқ ва қорақалпоқ халқларининг ўтов ясаш анъаналари ЮНEСКО томонидан эътироф этилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Қирғиз, қозоқ ва қорақалпоқ халқлари орасида ўтов ясашнинг анъанавий билим ва кўникмалари ЮНEСКОнинг Инсониятнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган номоддий маданий меросни ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитанинг 20-сессиясида эълон қилди. Ушбу номинация учта давлатни — Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонни бирлаштиради…. More

  • Фарғонада Бахтиёр Ваҳобзода китобининг ўзбек тилига таржимаси тақдимоти бўлиб ўтди

    Тошкент, Ўзбекистон — Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузурида фаолият кўрсатадиган Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳаси бўлган — “Озарбайжон санъати ва адабиёти кунлари” дастури доирасида Фарғона Давлат Университетида Озарбайжон халқ шоири, драматург, адабиётшунос олим ва жамоат арбоби Бахтиёр Ваҳобзоданинг “Жонимга жо – Озарбайжоним” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбир таниқли сўз устасининг 100 йиллик юбилейига…. More

  • Мадинабону Адилова Silk Way Star танловида иккинчи ўрин ғолибаси бўлди

    Тошкент, Ўзбекистон — Буюк Ипак йўли мамлакатларини бирлаштирган биринчи вокал телелойиҳа Silk Way Star финалида юртимиз вакиласи Адилова Мадинабону минтақанинг энг яхши ижрочилари орасида иккинчи ўринни эгаллади. Финалда ўзбек қўшиқчиси 508 287 томошабин орасидан 85 443 та овоз тўплаб, 112 241 та овоз тўплаган мўғулистонлик ғолиб Мичелле Жосепҳдан кейинги ўринни эгаллади. Хитой, Қозоғистон, Арманистон, Грузия ва…. More

  • Америка журнали Ўзбекистон тоғларида Ипак йўлининг йўқолган шаҳри топилганини маълум қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази ва америкалик ҳамкорлар томонидан Туғонбулоқда олиб борилаётган археологик изланишлар тўғрисида АҚШ Смитҳсониан Магазине журнали катта мақола нашр этилди. Мақолада қайд этилишича, Туғонбулоқ археологик ёдгорлиги VI–XI асрларда мавжуд бўлган шаҳар бўлиб, тадқиқотчилар уни тарихий манбаларда тилга олинган, аммо топилмаган Марсманда шаҳри деб тахмин қилинмоқда. Ўзбекистоннинг баланд тоғларида олиб…. More

  • 85 ёшида маданият арбоби Мираббос Мирзааҳмедов вафот этди

    Тошкент, Ўзбекистон — 85 ёшида Ўзбекистоннинг хизмат кўрсатган маданият арбоби, таниқли бошловчи ва режиссёр Мираббос Мирзааҳмедов вафот этди. Унинг вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ва бошқа расмий шахслар таъзия билдирдилар, деб хабар қилди Президент матбуот хизмати. «Санъатнинг етук устаси, самимий ва камтарин инсон, ёшлар учун меҳрибон устоз бўлган Мираббос Мирзааҳмедовнинг хотираси бизнинг қалбимизда ҳамиша муҳрланиб…. More