Latest stories

  • Хоразм вилояти делегацияси Туркиянинг Истанбул ва Трабзонга амалий ташриф билан борди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари кўмагида Хоразм вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Истанбул ва Трабзон шаҳарларига амалий ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Делегация таркибидан вилоят туризм ва мактабгача таълим бошқармаси вакиллари, Урганч давлат университети раҳбарияти ҳамда 12 нафар тадбиркор ўрин олди. Ташриф доирасида ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим, туризм ва саноат соҳаларида янги лойиҳаларни…. More

  • Ўзбекистон, Эрон ва Туркия ўзаро интеграциялашган транспорт ва логистика тизимини яратиш масаласини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатлар транспорт вазирларининг иккинчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илҳом Махкамов, Эрон йўл қурилиши ва шаҳарсозлик вазири Фарзона Содиқ хоним ҳамда Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Ўрол ўғли ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар ўзаро интеграциялашган транспорт-логистика тизимини яратиш,…. More

  • Ўзбекистон ва Ўмон транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йил 15–17 февраль кунлари Ўмон Султонлиги Транспорт, алоқа ва ахборот технологиялари вазири ўринбосари Хамис Ал-Шаммахий бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди. Ташриф доирасида 16 февраль куни транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Уммонлик ҳамкасби Хамис Ал-Шаммахий бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Учрашувда томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатларни…. More

  • Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси ва авиация технологиялари соҳасида JBIC ва ITOCHU билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йил 16 февраль куни Транспорт вазири ўринбосари Илхом Абдугафаров "Япония халқаро ҳамкорлик банки" (JBIC) ва ITOCHU компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди. Хусусан, Учрашувда республика ҳудудидаги навигация ускуналарини янгилаш ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш, парвозларни радиотехник таъминлаш ускуналарини модернизация қилиш лойиҳасини молиялаштириш…. More

  • Ўзбекистон 4 минг километр магистрал йўлларни замонавий «автобан»ларга айлантиришни режалаштирмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон ҳукумати 2026–2030 йилларга мўлжалланган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дастури доирасида мамлакатнинг магистрал автомобиль йўлларини кенг кўламли модернизация қилишни режалаштирмоқда. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида тахминан 4 минг километр автомобиль трассалари халқаро стандартларга жавоб берадиган тўлақонли «автобан»ларга айлантирилади. Модернизациянинг асосий йўналишлари сифатида Андижон билан Қўнғиротни, Тошкент билан Термизни, Самарқанд билан…. More

  • Ўзбекистонда амалдорларнинг бизнесга ўтиши чекланади ва давлат харидларига сунъий интеллект назорати жорий этилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда коррупциянинг олдини олишда рақамли профилактикага ўтиш ва давлат хизматчиларининг хусусий секторга ўтишида янги чекловларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Тегишли чора-тадбирлар 16 февралда қабул қилинган, 2026 йилга мўлжалланган давлат дастурини тасдиқлаган президент фармонида мустаҳкамланган. Ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири сифатида собиқ амалдорлар учун «совиш даври» деб аталувчи тартибни жорий этиш назарда тутилган. Ҳисоб палатасига 2026…. More

  • Ўзбекистон ва Қозоғистон ядро энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик ва Жиззах вилоятидаги атом электр станцияси лойиҳасини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 18 февраль куни «Ўзатом» агентлиги директори А. Ахмедхаджаев ва Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Б. Атамқулов ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Томонлар тинчлик мақсадларидаги атом соҳасида Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг асосий жиҳатлари, Жиззах вилоятида АЭС лойиҳасини амалга ошириш ҳамда минтақада ядровий ва экологик хавфсизлик масалалари юзасидан самарали фикр алмашдилар. Қозоғистон…. More

  • Ўзбекистон ва Сербия электротехника, машинасозлик ва тўқимачилик саноати соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Сербия Республикаси Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт вазири Андреана Месарович билан учрашув ўтказилди. Учрашувда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар электротехника, машинасозлик, озиқ-овқат саноати ва тўқимачилик соҳаларида қўшма лойиҳаларни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Музокаралар давомида Белградда Ўзбекистон Савдо уйини, шунингдек, Ўзбекистонда…. More

  • Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    Тошкент, Ўзбекистон — “Makkah Halal Forum” доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Малайзия Халқаро маркетинг ва савдо палатаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатни ССП раиси биринчи ўринбосари Давронбек Қурбонов ҳамда Палата президенти Зубер Бакри имзолади. Меморандум икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган. Томонлар савдо делегациялари ва бизнес-миссиялар алмашинуви,…. More

  • Ўзбекистон Президенти креатив иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини ва Тошкентда креатив паркни яратишни тасдиқлади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Креатив иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2030 йилга қадар креатив иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди: креатив иқтисодиётнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 5 фоизга – 145 трлн сўмга етказиш; креатив индустрия маҳсулотлари ва хизматлари экспортини 1 млрд АҚШ долларидан ошириш; соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида иш…. More

  • Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Хитой билан синов юк ташиш йўлагини ишга туширдилар

    Тошкент, Ўзбекистон — “UTK International Logistics Co. Ltd.” Ўзбекистон-Хитой компанияси Хитойдан Тожикистонга биринчи блок поездини йўлга қўйди, деб хабар беради «UTK International Logistics Co. Ltd.» матбуот хизмати. Мазкур поезд таркиби халқ истеъмоли маҳсулотлари ҳамда қурилиш техникаси юкланган 8 та 40 футлик контейнердан иборат бўлиб, у Ланчжоу станциясидан жўнаб, "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Тожикистон" мультимодал…. More

  • Ўзбекистонда мева ва резаворлар ишлаб чиқариш ҳажми 3,4 миллион тоннадан ошди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилда Ўзбекистонда 3,48 миллион тонна мева ва резаворлар ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 6,4 фоизга юқори экани Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларида қайд этилган. Ҳудудлар кесимида республика бўйича ҳосил ҳажмлари қуйидагича бўлди: Қорақалпоғистон Республикаси — 79,975 минг тонна, Андижон вилояти — 751,887 минг тонна, Бухоро вилояти — 312,996 минг тонна,…. More