Президент иқтисодий ривожланишни тезлаштириш учун инновацияларни жорий этиш, рақамлаштириш ва ёш мутахассисларни жалб қилиш зарурлигини таъкидлади
Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди. Ўтган йили мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажми 7,7 фоизга ўсиб, 147 миллиард доллардан ошди. Иқтисодиётга илғор, энергия тежамкор технология олиб кирилаётгани, юқори қўшилган қиймат берадиган лойиҳалар кўпайтирилаётгани натижасида бир йил ичида бир долларлик қўшилган…. More











