Latest stories

  • Самарқанд вилоятида чиқиндиларни саралаш станцияси ва коммунал техника ишлаб чиқариш заводи қурилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Туркиянинг MT Makina компанияси билан ҳамкорликда чиқиндиларни қайта ишлаш учун мўлжалланган техника ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Чиқиндиларни бошқариш агентлиги. Агентлик директори Шарифбек Хасанов Туркияга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифи доирасида компания раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Томонлар чиқиндиларни қайта ишлаш ва бошқариш объектларини яратиш, шунингдек зарур ускуналар…. More

  • Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятидаги ислоҳотлар натижалари ва ривожланиш режаларини муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Жиззах вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди. Ўтган йилларда олиб борилган ислоҳотлар ва тизимли чора-тадбирлар натижасида вилоят иқтисодиётида таркибий трансформация юз берди. Натижада ҳудуд аграр соҳадан диверсификацияланган саноат, хизматлар ва замонавий агрокластерларга ихтисослашди. Тўқимачилик, қурилиш материаллари, автомобилсозлик, электротехника ва туризм каби…. More

  • “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг келгусидаги устувор вазифалари кўриб чиқилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев 30 январь куни “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан тақдимот билан танишди. Мамлакатимизда энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, энергия ресурслари, жумладан, табиий газга бўлган ички талабни барқарор қондириш ҳамда иқтисодиёт тармоқларини узлуксиз таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, иқтисодиёт ва аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжи ортиб бораётгани…. More

  • Рақобат қўмитаси «Korzinka» дўконлар тармоғида харидорлар мурожаатлари асосида қонунбузарликларни аниқлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган фуқаролар мурожаатларини фаол ўрганиб, «Anglesey Food» компанияси ва «Korzinka» дўконлар тармоғи фаолиятига оид аризаларни тезкор кўриб чиқмоқда. Мурожаатларда, хусусан, тармоқ филиалларидаги озиқ-овқат ва сабзавот маҳсулотлари сифати, харид қилиш тартиби, кешбек ҳисобланиши, пештахтадаги ва кассадаги нархлар ўртасидаги фарқлар, шунингдек товар буюртма қилиш хизмати бўйича шикоятлар қайд этилган….. More

  • Энергетика вазирлиги совуқ об-ҳаво шароитида барқарор энергия таъминоти ҳақида хабар берди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайишига қарамай, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, шунингдек мотор ёқилғиси билан барқарор таъминлаш сақланиб қолинмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги 29 январь куни ўтказилган брифинг якунлари бўйича маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, бир сутка давомида мамлакат электр станциялари томонидан 277,4 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан 249,7…. More

  • 1-февралдан бошлаб Тошкент метросининг 19 та бекатидаги чипта кассалари ёпилади

    Тошкент, Ўзбекистон — 1-февралдан бошлаб Тошкент метросининг яна 19 та бекатидаги чипта кассалари ёпилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар қилди. Улар қаторига «Янгиҳаёт», «Сергели», «Ўзгариш», «Чоштепа», «Миллий боғ», «Мустақиллик майдони», «Амир Темур хиёбони», «Пушкин», «Дўстлик», «Авиасозлар», «Тошкент», «Ойбек», «Космонавтлар», «Ўзбекистон», «Ғофур Ғулом», «Чорсу», «Туркистон», «Шаҳристон» ва «Бодомзор» бекатлари киради. Бекатларда бир марталик QR-билетларни бериш учун…. More

  • Ўзбекистон фармацевтика агентлиги раҳбари Туркиянинг Ritim Technologies компанияси билан музокаралар олиб борди

    Тошкент, Ўзбекистон — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг Туркия Республикасига хизмат сафари доирасида навбатдаги учрашув "Ritim Technologies" компанияси раҳбарияти билан бўлиб ўтди. Мазкур компания электрон платалар ҳамда тиббий ускуналар, жумладан автоматик дефибрилляторлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, SMT ва THT монтажи йўналишида юқори аниқлик ва сифат стандартлари асосида фаолият юритади. Шунингдек, компания Туркия Республикаси Соғлиқни…. More

  • Ўзбекистон делегацияси Жаҳон божхона ташкилотининг Технологик конференциясида иштирок этмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида Жаҳон божхона ташкилоти томонидан ташкил этилган Технологик конференция ва кўргазма бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли халқаро анжуманда Божхона қўмитаси Раиси A.Mavlonov бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. Конференция доирасида ташкил этилган кўргазмада божхона соҳасида қўлланилаётган замонавий рақамли платформалар, интеллектуал таҳлил воситалари ва автоматлаштирилган назорат тизимлари ҳамда…. More

  • Limak Ўзбекистонда гидроэлектростанциялар қуришда Туркия тажрибасини қўллашга тайёр

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Туркиянинг етакчи компанияларидан бири — “Limak” компанияси таъсисчиси Сезай Бажаксиз билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистонда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, хусусан, энергетика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар гидроэлектр станцияларини давлат-хусусий шериклик…. More

  • Ўзбекистон ва Гретсия савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва бизнес алоқаларини фаоллаштиришга келишиб олдилар

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Алишер Шайхов Грециянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Параскеви Цевелеки билан учрашув ўтказди. Музокаралар марказида — савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш масалалари бўлди. Томонлар қўшма лойиҳалар сонини ошириш ва бизнес учун янги имкониятлар яратиш муҳимлигини таъкидладилар. Жорий йилнинг сентябр ойида Греция…. More

  • Австрия делегацияси тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Наманган вилоятига ташриф буюрди

    Тошкент, Ўзбекистон — Австрия Республикаси элчихонасининг тижорат бўйича маслаҳатчиси Рудольф Лукавский бошчилигидаги делегация вилоятимизга келди. Меҳмонларни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қабул қилди. Ўзаро мулоқотда кейинги йилларда Наманган вилояти ва Австрия Республикаси ўртасида ўзаро дўстона муносабатлар ривожланиб бораётгани, айниқса, тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик натижалари эътироф этилди. Таъкидлаш жоиз, бу галги делегация таркибида ҳам Австриянинг йирик ишбилармон доиралари…. More

  • Ўзбекистон ва Австрия ўртасида ишбилармонлик ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Қурбанов Австрия Федерал иқтисодий палатаси вице-президенти Андреас Херц ҳамда Австриянинг Ўзбекистондаги элчиси Маттиас Радостич билан музокаралар ўтказди. Учрашув давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва ишбилармонлик ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, шунингдек, уни янада кенгайтириш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. Музокаралар чоғида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор аниқ…. More