Latest stories

  • Қишлоқ хўжалиги вазирлари Ўзбекистон маҳсулотларини Ироққа етказиб бериш масаласини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон–Ироқ инвестиция ва бизнес форуми доирасида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдурахмонов Ироқ Республикасининг Савдо вазири Азир Давуд Салман Ал-Гураири билан учрашув ўтказди. Мазкур мулоқот икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди. Учрашув давомида аграр соҳада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди….. More

  • Енгил саноат соҳаси корхоналари молиявий соғломлаштирилади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Маҳаллий енгил саноат корхоналарининг халқаро етказиб бериш занжирларида иштирокини кенгайтириш ҳамда ташқи бозорларда ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, тўқимачилик корхоналарини иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиш ва улар фаолиятига манзилли кўмаклашиш бўйича корхоналарни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади. Бунда қуйидагиларга рухсат…. More

  • Қувайт компанияси Тошкентда инъекцион ва онкологик препаратлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 13 январь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Қувайтнинг «Burgan International» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. «Burgan International» компанияси 1993 йилда ташкил этилган бўлиб, нефть, энергетика ва инфратузилма лойиҳалари соҳасида фаолият юритувчи халқаро пудратчи ва ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. Компаниянинг жами активлари 8 млрд АҚШ долларини ташкил…. More

  • Мирзиёев туризм ва транспорт инфратузилмаси қурилиши лойиҳаларини кўриб чиқди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев туризм, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Мамлакатимиз иқтисодий ўсишининг юқори суръатлари, давлатимизнинг фаол ташқи сиёсати туфайли халқаро ҳамкорлик кенгайиб, юртимиз ишбилармонлик ва туризм марказига айланиб бораётгани инфратузилмани шунга мутаносиб ривожлантиришни тақозо этмоқда. Шу боис, замонавий транспорт тармоқлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва жамоат биноларини барпо…. More

  • Лазиз Қудратов: Ўзбекистон-Ироқ иқтисодий ҳамкорлиги катта салоҳиятга эга

    Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Ироқ инвестиция ва бизнес-форумида иштирок этди. Форум ушбу форматдаги илк йирик майдон бўлиб, икки мамлакат ишбилармон доираларини бирлаштирди. Форумда Ўзбекистон ва Ироқдан 300 нафардан ортиқ тадбиркорлар ҳамда соҳавий ташкилотлар вакиллари, шунингдек Ироқ томонидан юқори мартабали…. More

  • Uzbekistan Airways 30 мартдан Тошкент — Атиров йўналишида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

    Тошкент, Ўзбекистон — Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент ва Атиров ўртасида янги мунтазам авиайўналиш очилишини маълум қилди. Рейслар 30 мартдан бошлаб амалга оширилади: душанба кунлари кундузги вақтда, жума кунлари эса кечқурун. Янги йўналиш бўйича авиачипта нархи 1 962 000 сўмдан бошланади. Атиров — Урал дарёси соҳилида жойлашган замонавий шаҳар бўлиб, Қозоғистоннинг асосий ишбилармонлик марказларидан бири ҳисобланади. Ушбу…. More

  • Даврон Ваҳобов: Ўзбекистон ва Ироқ савдо-саноат палаталари бизнеслар ўртасида бевосита ҳамкорликка йўналтирилган

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 14 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Ироқ инвестиция ва бизнес форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, савдо-саноат палаталари ва тармоқ бирлашмалари вакиллари, шунингдек икки мамлакат бизнес доираларининг 300 нафардан ортиқ вакиллари иштирок этди. Мазкур…. More

  • Энергия самарадорлигини ошириш ҳамда энергетика бозорини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев 14 январь куни энергия самарадорликни ошириш ҳамда электр энергияси таъминотида бозор механизмларини жорий этиш юзасидан тақдимот билан танишди. Халқаро экспертларнинг хулосаларига кўра, Ўзбекистон энг кўп энергия сарфлайдиган мамлакатлар қаторига киради. Хусусан, республикамизда биноларнинг якуний энергия истеъмолидаги улуши қарийб 50 фоизни ташкил этиб, бир квадрат метрга тўғри келадиган энергия сарфи Европа…. More

  • Ўзбекистон шоколад маҳсулотлари импортини 19,1 минг тоннагача қисқартирди — Миллий статистика қўмитаси

    Тошкент, Ўзбекистон — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон шоколад маҳсулотларини 32 та давлатдан импорт қилган. 2025 йилнинг январь–июль ойларида мамлакатга 66,2 миллион АҚШ доллари қийматида 19,1 минг тонна шоколад олиб кирилган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан импорт ҳажми 4,7 минг тонна ёки 19,9 фоизга камайган. 2025 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, етказиб бериш тузилмасида Ўзбекистонга…. More

  • “Tashkent Pharma Park” ҳудудида Shayana Pharmaceuticals иштирокида янги фармацевтика лойиҳаси амалга оширилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан қўллаб-қувватланаётган инвестиция лойиҳаси доирасида “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида «Shayana Pharmaceuticals» МЧЖ иштирокида замонавий фармацевтик ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш жараёнлари халқаро GMP стандартлари талабларига тўлиқ мувофиқ ташкил этилиши кўзда тутилган. Мазкур корхонада стерил инъекцион препаратлар (ампула ва флаконлар), шунингдек, қаттиқ шаклдаги дори…. More

  • Ироқлик тадбиркорлар Ўзбекистон электротехника саноати салоҳияти билан танишдилар

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Ироқ Республикасидан келган ишбилармонлар делегацияси Тошкент шаҳрида жойлашган “TEXNOPARK” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди. Ташрифда Ироқ Савдо вазири Асир Довуд Салмон ал-Ғурайрий ҳам иштирок этди. TEXNOPARK 103,3 гектар майдонда жойлашган бўлиб, бу ерда умумий қиймати 465 миллион АҚШ долларига тенг 17 та лойиҳа ишга туширилган. Натижада 6…. More

  • Ўзбекистонда рақобат қўмитаси савдо маркази қурилишида иштирок этган икки нафар улушдорнинг маблағларини қайтарилишини таъминлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда рақобат қўмитаси савдо маркази қурилишида иштирок этган икки нафар улушдорнинг маблағларини қайтарилишини таъминлади Рақобат қўмитаси икки нафар фуқарога савдо маркази қурилишида аксиядор сифатида киритган маблағларини қайтаришда ёрдам берди, деб хабар қилди идора матбуот хизмати. Мурожаатда, фуқаролар “GRAND COMFORT BUILDING” МЧЖ билан 2023 йилда “RABAD” савдо маркази қурилишида иштирок этиш мақсадида шартнома имзолаган….. More