Latest stories

  • Uzbekistan Airways кузатув кенгаши таркибини янгилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Миллий авиакомпания Uzbekistan Airways кузатув кенгаши таркибида ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда Корпоратив ахборотнинг ягона портали. Кузатув кенгашини қисман янгилаш тўғрисидаги қарор ягона акциядор ҳисобланган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилинди. Кузатув кенгаши таркибидан уч нафар аъзо чиқарилди: Infrasia Capital компанияси директори ва собиқ молия вазири Одилбек Исаков; транспорт вазири ўринбосари…. More

  • Қорақалпоғистон ва Хоразмда газ истеъмолининг оширилган меъёри 15 мартгача узайтирилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иситиш мавсуми учун табиий газ истеъмолининг асосий меъёри узайтирилганини маълум қилди. Ушбу қарор 2026 йил 15 мартгача амал қилади. Ўзгидромет маълумотларига кўра, март ойининг биринчи ўн икки кунлигида ушбу ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Шу муносабат билан, аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида ва Президент топшириғига асосан,…. More

  • Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2026 йил I чорак учун Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бўйича прогноз тайёрлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилчилари 2026 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиши ўртача 7% атрофида бўлишини прогноз қилмоқда. Ўсишнинг асосий омиллари сифатида ишбилармонлик фаоллиги, пул-кредит ва молия тизими, банк операциялари, саноат ишлаб чиқариши ҳамда чакана савдо кўрсатилмоқда. 2 март 2026 й., Тошкент. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) 2026 йилнинг биринчи чораги учун Ўзбекистон…. More

  • Қорақалпоғистон Республикаси 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Қорақалпоғистон Республикасини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва келгуси йиллар учун мўлжалланган дастурларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–70-сон, 21.02.2026 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан: 2026 йил якунига қадар: ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 8,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 8 фоизга ошириш; ишсизлик…. More

  • 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 8%га ошиб, 8,18 млрд кВт·соатга етди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил январь ойида Ўзбекистонда жами электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 8 182,1 млн кВт·соатга етди, бу 2025 йилнинг шу даври кўрсаткичидан (7 573,2 млн кВт·соат) 8,0%га кўпдир, дея хабар беради Миллий статистика қўмитаси. Катта корхоналар январь 2025 йилдаги 6 003,3 млн кВт·соатга нисбатан 5 880,8 млн кВт·соатгача камайтирган бўлса, кичик тадбиркорлик сектори…. More

  • Ўзбекистонда 2026 йил январь ойида қурилиш ишлари ҳажми 13 триллион сўмдан ошди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,2% га ўсди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасида жами 13021,0 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 9,2% га ошди, деб хабар беради Миллий статистика қўмитаси. 2026 йилнин гянварь ойида Ўзбекистон Республикасида бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича: бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши 72,2% улушни ташкил этиб,ўсиш суръати…. More

  • Давлат иштирокидаги корхоналар самарадорлиги оширилади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банклари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–74-сон, 25.02.2026-y.) қабул қилинди. Қарорга кўра, қуйидагилар ушбу қарорнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан: давлат иштирокидаги корхоналар ва тижорат банкларида (жамиятлар) корпоратив бошқарув маданиятини ривожлантириш, унинг замонавий усулларини қўллаш, жамиятлар кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар улушини 50 фоизга етказиш; 2026…. More

  • Полша компанияси Ўзбекистонда деҳқончилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашга инвестиция киритишга тайёр

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон элчихонаси томонидан “Hands Man Food” компанияси бош директори Лукаш Кожёл ва технолог Дариуш Василук билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири. Суҳбат жараёнида мамлакатимиздаги инвестиция муҳити, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт имкониятлари хусусида фикр-мулоҳазалар алмашилди. “Hands Man Food” компанияси 2009 йилдан буён мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш, қайта ишлаш,…. More

  • Ўзбекистон ва Парагвай кончилик ва геология соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари У. Юсупов Парагвай Республикаси Президенти Сантяго Пеня билан Асунсён шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси делегацияси учрашувида иштирок этди. Учрашув давомида тоғ-кон ва геология соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, қўшма геология-қидирув ишларини амалга ошириш истиқболлари, шунингдек, критик минералларни ўрганиш ва ўзлаштириш йўналишларида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди….. More

  • Ўзбекистон вазири Парагвай президенти билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Асунсён шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Парагвай Президенти Сантяго Пеня томонидан қабул қилинди. Музокаралар давомида томонлар бозорларни босқичма-босқич очиш ва ўзаро савдода маҳсулотлар учун янада кенг имкониятлар яратиш масалаларини муҳокама қилиб, бу борада муҳим келишувларга эришдилар. Учрашув ўтган йил декабрь ойида Парагвай Президенти Сантяго Пеня ва…. More

  • Ўзбекистон ва Парагвай савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштирмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратовнинг Парагвай Республикасига амалга оширган хизмат сафари доирасида Асунцион шаҳрида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштиришга қаратилган қатор учрашувлар бўлиб ўтди. Музокаралар саноат ва савдо, чорвачилик, геология вазирлари ҳамда Парагвай Миллий электр энергияси администрацияси (ANDE) раҳбари билан ўтказилди. Томонлар бозорларга ўзаро кириш имкониятларини босқичма-босқич кенгайтириш, савдо…. More

  • Президент базальт маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев Термиз туманида жойлашган “Surkhon Sandwich” корхонасининг базальт маҳсулотлари ишлаб чиқариш линияси билан танишди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда ҳар бир йирик лойиҳа ва инфратузилма объектларида энергия тежамкорлигига устувор эътибор қаратилмоқда. Шу боис, базальт хомашёси ва ундан тайёрланадиган энергия самарадор плита ҳамда қурилиш материалларига талаб…. More