Latest stories

  • Ўзбекистон Ангренда China Coal иштирокида кўмир лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев раҳбарлигида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг жорий ҳолати ўрганилди. Ташриф давомида “Нишбош кўмир” МЧЖ ХК томонидан “Нишбош” кўмир конини ўзлаштириш инвестиция лойиҳаси доирасида қурилиш ишларини олиб бориш ҳолати, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан таклифлар таҳлил қилинди. Шунингдек, учрашувда China Coal Resources Development Group компанияси…. More

  • Ўзбекистон ва Грузия Поти порти билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — 23 декабрь куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов Грузиянинг "Poti New Terminals" Консорциуми Директорлар кенгаши раиси Тамас Чхиквишвили ҳамда Консорциум президенти Давид Чикваидзе билан учрашди. Учрашувда I.Maxkamov Шимол–Жануб ва Шарқ–Ғарб йўналишидаги халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш Ўзбекистон учун муҳимлигини таъкидлаб, ушбу жараёнда Грузия ҳудудидан ўтадиган Ўрта йўлакнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлигини қайд этди. Шу нуқтайи…. More

  • Тошкент вилояти Саудия Арабистони билан инвестиция ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Саудиянинг инвестициялар вазири ёрдамчиси Имраҳим ал Мубарак билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида Ўзбекистон билан Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик йил саин изчил ривожланиб бораётгани таъкидланиб, мазкур ижобий жараён ҳар икки давлат раҳбарлари ўртасида шаклланган очиқ, самимий ва ўзаро ишончга асосланган муносабатлар самараси экани алоҳида эътироф…. More

  • ITOCHU Corporation Ўзбекистонга навигация ускуналарини етказиб беради

    Тошкент, Ўзбекистон — Япониянинг Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва ITOCHU Corporation вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар республика ҳудудидаги навигация ускуналарини янгилаш ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш масалаларини муҳокама қилди. Томонлар ушбу соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда режалаштирилган ишларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича келишув имзолади. More

  • Ўзбекнефтгаз” ва SOCAR Устюрт конини ўзлаштириш лойиҳаси натижаларини сарҳисоб қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси A.Сангинов ҳамда «SOCAR» компанияси висе-президенти А. Жавадова ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Устюрт минтақасидаги инвестисия блокларида Маҳсулот тақсимотига оид битим шартлари асосида амалга оширилаётган геология-қидирув ишлари ва кейинчалик углеводородларни қазиб олиш лойиҳасининг жорий ҳолатини атрофлича муҳокама қилдилар. Компаниялар раҳбарияти олий даражада эришилган келишувлар асосида амалга оширилаётган мазкур…. More

  • Ўзбекистондан мева-сабзавот экспорти 2025 йил январь–ноябрь ойларида 1,9 млрд долларга етди

    Тошкент, Ўзбекистон — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистон 2 миллион тонна мева ва сабзавот маҳсулотларини 1,9 млрд АҚШ доллари қийматида экспорт қилди. Экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,8 фоизга ошди, ушбу маҳсулотларнинг мамлакат умумий экспортидаги улуши эса 6,3 фоизни ташкил этди. Экспорт таркибига 580,9 минг тонна мева ва резаворлар,…. More

  • Солиқ органларида 666 мингдан ортиқ ижара шартномалари рўйхатдан ўтказилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда ижара шартномалари бўйича 1 трлн сўмдан ортиқ солиқ ҳисобланди, дея хабар берди Давлат солиқ қўмитаси. Жисмоний шахслар ўртасида тузилган 466,2 мингта ижара шартномаси асосида 788,7 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланган. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан рўйхатдан ўтказилган шартномалар сони 10,1 фоизга ошган, ҳисобланган солиқ суммаси эса 56 фоизга ўсган. Юридик шахслар ўртасида…. More

  • 2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Қонун билан “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортни ривожлантириш, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда кўп квартирали уй-жойлар ва ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар учун қўшимча маблағлар ажратилади. Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг захира…. More

  • «Ўзтрансгаз» БАА банкидан 18 ой муддатга 300 миллион долларлик кредит жалб этмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — «Ўзтрансгаз» AЖ акциядори Бирлашган Араб Амирликларининг Abu Dhabi Commercial Bank банкидан 300 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини жалб этиш бўйича йирик битим тузилишини маъқуллади. Банк маълумотларига кўра, кредит муддати 18 ойни ташкил этади ва уни яна олти ойга узайтириш имконияти мавжуд. Молиялаштириш шартларига йиллик 3,1 фоизлик фоиз ставкасига қўшимча равишда SOFR индекси,…. More

  • Ўзбекистон ва Саудия Арабистони меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — 24 декабрь куни Ар-Риёд шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Саудия Арабистони инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Аҳмад бин Муҳаммад Ал-Шарқий билан учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар давомида қонуний меҳнат миграцияси, касбий тайёргарлик, меҳнат инспекцияси, шунингдек, ушбу соҳадаги масалаларни мувофиқлаштириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. 2026…. More

  • Ўзбекистон ва Туркманистон фармацевтика саноатида ҳамкорлик шартномасини имзоладилар

    Тошкент, Ўзбекистон — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Фармацевтика техник университети Туркманистоннинг “Altyn Kanun” ташкилоти билан фармацевтика соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади. Мазкур келишув икки давлат ҳудудида ишлаб чиқариладиган фармацевтика маҳсулотларини харид қилиш, сотиш, экспорт ва импорт қилиш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади. Бу эса фармацевтика бозорларини кенгайтириш, маҳсулотлар айирбошлаш ҳажмини ошириш ҳамда ўзаро…. More

  • Қўшилган қиймати юқори бўлган товарларни ишлаб чиқариш кенгайтирилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди Киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг фаолиятини тугатиш унинг қарорига ёки суднинг ёхуд рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра амалга оширилиши белгиланди. Солиқ имтиёзларидан фойдаланилганидан кейин жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг камайишига олиб келадиган…. More