Latest stories

  • Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобил бозоридаги жорий ҳолат бўйича таҳлилни тақдим этди

    Тошкент, Ўзбекистон — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жорий йил ноябрь ойи якунлари бўйича Ўзбекистон автомобил бозорининг ҳолатига доир янгиланган таҳлилни эълон қилди. Тақдим этилган маълумотларга кўра, ноябрь ойида автотранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича жами савдолар ҳажми 101,1 минг донани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга юқори. Ҳудудлар кесимида барча енгил…. More

  • Ўзбекистон 2025 йилнинг 11 ойида банан импортини 161 минг тоннагача оширди

    Тошкент, Ўзбекистон — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида қиймати 54,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 161,4 минг тонна банан импорт қилди. 2024 йилнинг шу даврига нисбатан импорт ҳажми 10,8 минг тоннага ошди, бу эса чет эл меваларига бўлган ички талабнинг барқарор ўсишини акс эттиради. Эквадор Ўзбекистон бозорига банан етказиб берувчи…. More

  • "Uzbekistan Airports" компанияси Қарши аэропортида 15 миллионинчи йўловчини кутиб олди

    Тошкент, Ўзбекистон — Бугун, 22 декабрь куни Қарши халқаро аэропортида Ўзбекистон аэропортларининг 15 миллионинчи йўловчисини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу муҳим воқеа "Ural Airlines" авиакомпаниясининг Москва – Қарши йўналишидаги У6-2457 рейсида бўлиб ўтди. 15 миллионинчи йўловчи турмуш ўртоғи ва ёш қизи билан уйига қайтаётган Сарвиноз Бўриева бўлди. "Uzbekistan Airports" АЖ вакиллари йўловчиларни учиб келиш залида…. More

  • Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 миллиард долларни ташкил этди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил январь–ноябрь ойларида республиканинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 72,8 млрд АҚШ долларига етди ва 2024 йилнинг январь–ноябрига нисбатан 13 018,4 млн АҚШ долларига ёки 21,8 % га кўпайди. ТСАда экспорт ҳажми 30 894,8 млн АҚШ долларига (2024 йилнинг январь–ноябрь ойларига нисбатан 26,2 %га ўсди) ва импорт ҳажми 41 885,4 млн АҚШ долларига (18,7 % ўсиш) етди….. More

  • Саноат зоналарида лойиҳалар амалга оширилиши жадаллаштирилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ҳукумат қарори билан “Саноат зоналари иштирокчилари томонидан якунига етказилмаган лойиҳаларни амалга оширишга киритилган инвестицияларни баҳолаш ҳамда қурилиши тугалланмаган бино ва иншоотларда инвестиция киритиш ва қурилиш ишларини амалга оширган саноат зоналари иштирокчилари томонидан сарфланган маблағларни қоплаб бериш шарти билан янги иштирокчиларга бериш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди. Низомга кўра, саноат зонасидаги якунига етказилмаган лойиҳаларни…. More

  • Тошкент – Қозон – Тошкент йўналиши бўйича поезд сафарга жўнаб кетди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 21 декабрь куни Тошкент марказий вокзалидан Ўзбекистон пойтахти ва Татаристон ўртасида темир йўл қатнови тикланганидан кейинги илк поезд Қозон шаҳрига йўл олди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Поезд, қуйидаги жадвалга мувофиқ қатновни амалга оширади: 315-сонли Тошкент – Қозон йўналишидаги йўловчи поезд – Тошкент-Марказий вокзалидан жўнаш – якшанба, 23:55 да…. More

  • Ўзбекистон 2025 йилнинг 11 ойида 1,1 миллион тоннадан ортиқ мандарин импорт қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонга 62 та давлатдан қиймати 256,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 1,1 миллион тонна мандарин олиб келинди. Импорт қиймати 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 9,4 фоизга ошди. Етказиб бериш бўйича Покистон 327,1 минг тонна, Қозоғистон — 314,3 минг тонна, Эквадор — 145,9 минг тонна,…. More

  • Халқаро мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — 18 декабрь куни Халқаро мигрантлар куни муносабати билан “Миграция ва барқарор ривожланиш: барча учун ҳуқуқлар, ҳимоя ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбирда давлат идоралари, халқаро ташкилотлар, экспертлар ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этиб, миграция жараёнлари, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одам савдосига қарши курашиш ва ижтимоий ҳимоя механизмларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар….. More

  • Ant Yapi ва Stellar Construction компаниялари Фарғона расмийлари билан учрашувда ўз лойиҳаларини тақдим этдилар

    Тошкент, Ўзбекистон — Вилоят ҳокимлигида Туркиянинг “Ant Yapi” қурилиш компанияси координатори Токман Ҳайрий бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда ушбу компания Буюк Британия, АҚШ, Туркия, Россия каби турли давлатларда йирик қурилиш, турар жой, меҳмонхона ва инфратузилма лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб келаётгани қайд этилди. Шунингдек, учрашувда Ant Yapi Holding гуруҳи таркибига кирувчи ва асосий офиси Россияда…. More

  • Ҳисоб палатаси фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Давлат аудити ва молиявий назорати фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–252-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ҳисоб палатаси фаолияти ҳар 5 йилда камида 1 маротаба ташқи баҳолашдан ўтказилади. Ҳисоб палатаси фаолияти қуйидаги шартларда ташқи баҳолашдан ўтказилади: органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI) ва бошқа халқаро даражада…. More

  • Электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш орқали энергетика хавфсизлиги таъминланади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Тошкент вилояти Зангиота туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. “EAGLERISE DEVELOPMENT HK COMPANY LIMITED” (ХХР) компанияси томонидан “Тошкент вилояти Зангиота туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида…. More

  • Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари энергия ресурслари билан барқарор таъминланади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Навоий вилоятида қуввати 300 МВт (600 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва “Abu Dhabi Future Energy Company PJSC — Masdar” (БАА) компанияси (Инвестор) ўртасида “Навоий вилоятида қуввати 300 МВт (600 МВт соат) бўлган электр энергиясини…. More