Latest stories

  • АУИС трансчегаравий лойиҳалар портфелини шакллантириб, минтақа салоҳиятини инвесторларга тақдим этмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Озарбайжон–Ўзбекистон Инвестиция Компанияси (АУИС) “SuperReturn Japan-2025” инвестиция конференциясида иштирок этиб,  ўз инвестиция стратегиясини тақдим этди ҳамда халқаро инвесторлар билан  қатор дастлабки келишувларга эришди. Компаниянинг инвестиция устувор йўналишлари шарҳида АУИС бош директори Назим Гаджиев компания қайта ишлаш саноати, транспорт ва логистика, энергетика, соғлиқни сақлаш, шунингдек финтех ва IТ соҳаларидаги лойиҳаларга эътибор қаратаётганини таъкидлади. “Бизнинг…. More

  • Инсофсиз рақобат ҳолатлари юзасидан “Ahangaron Hygienic Pro” МЧЖга нисбатан тегишли таъсир чораси кўрилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига хорижий корхона OOO “МАМА ЗНАЕТ” томонидан мурожаат қилинган. Унда жамиятга тегишли бўлган “МАМА ЗНАЕТ” товар белгисидан “AHANGARON HYGIENIC PRO” МЧЖ томонидан “МАМА ЛЮБИТ” кўринишида ишлатилгани баён этилган. Мазкур мурожаатни ўрганиш давомида, ушбу товар белгиларининг адаштириб юбориш даражасида ўхшашлиги фуқароларни чалғитаётгани, шу билан бирга, корхонанинг “МАМА ЗНАЕТ” товар…. More

  • Марказий Осиё мамлакатлари ва Жанубий Корея парламентлари экологик сиёсат ва барқарор ривожланиш масалаларини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши доирасида «Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш: экологик ташаббусларни амалга оширишни таъминлашда парламентлар роли» мавзусида сессия ташкил этилди. Сессияда экологик сиёсатни илгари суриш, қонунчилик ташаббусларини мувофиқлаштириш ҳамда минтақавий ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир иштирокчилари парламентларнинг экологик ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишдаги ўрни, атроф-муҳитни…. More

  • Ўзбекистон Туркманбоши порти орқали Европага мунтазам блок поезд қатновини йўлга қўйди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилда «Ўзтемирйўлконтейнер» Ўзбекистондан Туркманбоши порти орқали Европа мамлакатларига мунтазам контейнер ташишни муваффақиятли ташкил этди ва Президентнинг темир йўл тармоғини ўзгартириш бўйича топшириғини бажарди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 декабрдаги “Темир йўл соҳасида трансформация жараёнларини жадаллаштириш тўғрисида”ги Ф-70-сонли Фармойишида Ўзбекистондан Туркманбоши портларига график асосида блок поездлар қатновини йўлга қўйиш бўйича муҳим вазифалар…. More

  • Ўзбекистон ва Белгия миграция соҳасидаги ҳамкорлик бўйича биринчи икки томонлама битимни имзоладилар

    Тошкент, Ўзбекистон — Миграция агентлиги ҳамда Бельгия Қироллиги Ички ишлар федерал хизматининг Иммиграция идораси ўртасида икки томонлама муносабатлар тарихида биринчи келишув ҳужжати имзоланди. Бельгиянинг марказий миграция органи ҳисобланадиган Иммиграция идораси — мамлакатга кириш, яшаш, рухсатномалар бериш ва халқаро ҳимоя масалалари бўйича қарор қабул қилувчи асосий тузилмадир. Томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар: Бельгияда Ўзбекистон фуқаролари…. More

  • Рақобат қўмитаси давлат харидларида 9,2 млрд сўмлик қоидабузарликларни аниқлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан давлат харидлари соҳасида амалга оширилган мониторинг ва келиб тушган мурожаатларни ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари кўриб келинмоқда. Наманган вилоятида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Мингбулоқ тумани бўлими 376 млн сўмлик харидни амалга оширган. Қашқадарё вилоятида Ғузор тумани ободонлаштириш бошқармаси тахминан 1,2 млрд сўмлик, «Шаҳрисабз туман йўллардан…. More

  • Ўзбекистон ҳудудларида реклама, кредитлар ва сув таъминоти соҳасида қонунбузарликлар аниқланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига реклама, таълим, савдо, суғурта ва коммунал хизматлари бўйича фуқаролардан тушган мурожаатлар ижобий ечим топмоқда. Ҳудудий бошқармага Андижон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Р.А. маиший чиқиндилар ўз вақтида олиб кетилмаётгани бўйича мурожаат қилди. Ўрганишлар натижасида фуқаро ва унинг кўчасидаги барча хонадонлардан чиқиндилар олиб кетилиши таъминланди ҳамда “BIO TEX EKO”…. More

  • CHERY Ўзбекистонда 14 та янги автомобиль моделларининг дизайнларини рўйхатдан ўтказди

    Тошкент, Ўзбекистон — "CHERY AUTOMOBILE CO., LTD." компанияси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзининг 14 турдаги автомобиль моделларининг ташқи кўринишини (дизайни) саноат намунаси сифатида расмий рўйхатдан ўтказди. Бу қадам компаниянинг Ўзбекистон бозорига нисбатан узоқ муддатли ва стратегик режаларининг тасдиғи ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларига жиддий ёндашаётганини англатади. Рўйхатдан ўтган дизайнлар компаниянинг янги авлод автомобилларига тегишли бўлиб, бу уларнинг глобал…. More

  • Сув хўжалигидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёевга 15 декабрь куни сув хўжалигида энергия самарадорлигини ошириш, илмий салоҳиятни ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ишлари юзасидан ахборот берилди. Аввало, эскирган ва энергия сарфи юқори насос агрегатларини замонавий, энергия тежамкорларига алмаштириш бўйича режалар кўриб чиқилди. Масалан, Қорақалпоғистон Республикасида 274 та насос станцияси мавжуд бўлиб, улар орқали 185 минг гектардан ортиқ…. More

  • ENTER STIL ҳамда ENTER STEEL ALMALYK МЧЖдан ишчиларнинг иш ҳақлари ундириб берилмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Тошкент вилоятидаги ENTER STIL ва ENTER STEEL ALMALYK МЧЖ ходимларидан тўланмаган иш ҳақи ундирилмоқда, деб хабар беради вилоят Қашшоқликни камайтириш ва бандлик бош бошқармаси матбуот хизмати. Илгари ижтимоий тармоқларда ушбу компаниялар ходимларига иш ҳақи тўловларининг кечиктирилгани ҳақида хабарлар келиб тушган эди. Ушбу хабарлардан сўнг, Бош бошқарманинг Давлат меҳнат инспекцияси текширувлар ўтказди, натижада катта…. More

  • “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси амалга оширилади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Тадбиркорлик субъектларига давлат, профессионал, консалтинг, молиявий, инжиниринг, маркетинг, медиа, IT ва операцион хизматларни комплекс кўрсатиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди: 1000 дан ортиқ давлат ва хусусий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатишни йўлга қўйиш орқали тадбиркорлар фаолиятига тўлақонли ҳамроҳлик…. More

  • Солиққа оид низолар бўйича эксперт кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузурида Солиққа оид низоларни судгача ҳал этиш учун ташкил этилган эксперт кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди. Унда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Бош прокуратура, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Солиқ ва Божхона қўмиталари раҳбарияти ҳамда тадбиркорлар иштирок этдилар. Мазкур кенгаш Президентнинг 2025 йил 11 июлдаги «Солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш механизмларини…. More