Latest stories

  • Гиёҳванд моддалар хавфсизлиги маркази директори GHWP раисининг ўринбосари бўлди

    Тошкент, Ўзбекистон — Таиланд Қироллигининг Бангкок шаҳрида Тиббий буюмларни тартибга солиш талабларини уйғунлаштириш бўйича глобал ишчи гуруҳ (GHWP)нинг 29-йиллик анжумани ва Техник қўмита йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йирик халқаро тадбирда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров ҳам иштирок этди. Анжуманда тиббий жиҳозларни тартибга солишнинг янги глобал стандартлари, рўйхатдан ўтказиш ва…. More

  • Ўзбекистон Acta Climate билан иқтисодий декарбонизация лойиҳаларини муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Европанинг Acta Climate Solutions иқлим соҳасида фаолият юритаётган компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Музокаралар давомида томонлар иқтисодиётнинг декарбонизацияси, экологик барқарорликни ошириш ҳамда ўрмон ресурсларини бошқаришнинг замонавий ёндашувларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар. Табиий ландшафтларни тиклаш, ўрмон хўжалиги салоҳиятини мустаҳкамлаш,…. More

  • Ўзбекистон Cerberus Frontier вa Unitel билан рақамли лойиҳаларни муҳокама қилмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев Cerberus Frontier вa Unitel Group компаниялари вакиллари билан учрашди. Музокараларда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, телекоммуникация хизматлари сифатини ошириш ҳамда иқтисодиётнинг стратегик тармоқларига хусусий инвестицияларни жалб этишга қаратилган лойиҳалар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар ҳамкорлик форматлари, қўшма ташаббусларни йўлга қўйиш…. More

  • Ўзбекистон ва ТIКА фармацевтика саноатини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 5 декабрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Туркия Ҳукуматининг расмий халқаро ҳамкорлик агентлиги – TİKA (Turkish Cooperation and Coordination Agency) вакиллари билан учрашув ўтказди. TİKA – таълим, соғлиқни сақлаш, технология ва иқтисодий тараққиёт йўналишларида кенг кўламли халқаро лойиҳаларни амалга оширадиган нуфузли ташкилот бўлиб, дунё миқёсида қўллаб-қувватлаш дастурлари билан…. More

  • Ўзбекистон ва Bio Medi Pharm фармацевтика кластерини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 5 декабрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Бирлашган Араб Амирликларининг “Bio Medi Pharm” компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида компания вакиллари “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудида амалга оширилаётган қурилиш ишларининг бориши ва ўз лойиҳаларидаги жорий ҳолат бўйича маълумот алмашдилар. Улар ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини билдириб,…. More

  • TBC Capital Ўзбекистонда инвестиция воситачиси лицензиясини олди

    Тошкент, Ўзбекистон — 5 декабрь куни TBC Capital МЧЖ инвестиция воситачиси сифатида фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи сертификатни олди. 2025 йил 18 ноябрда компания расман 503-брокерлик рақами остида Тошкент Республика фонд биржаси аъзоси сифатида фаолият юрита бошлади. TBC Capital Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан яратилган капитал бозори учун "Тартибга солиш…. More

  • Ўзбекистон Президенти Хитой билан технологик шерикликни кенгайтириш режаларини кўриб чиқди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Музокаралар давомида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, энергетика соҳасида замонавий технологиялар ва муҳандислик ечимларини жорий этишга қаратилган ўзаро манфаатли кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари муҳокама қилинди. Хитой компанияларининг Ўзбекистонда лойиҳалар амалга оширишга қизиқиши ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Биргина жорий йилда Хитойдан…. More

  • Ўзбекистонда 10 ойда 24,9 трлн сўмлик ичимликлар ишлаб чиқарилди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилнинг дастлабки ўн ойида Ўзбекистонда жами 24,9 трлн сўмлик ичимликлар ишлаб чиқарилгани ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Ишлаб чиқариш ҳажми бўйича етакчиликни Тошкент шаҳри сақлаб қолмоқда — 15,4 трлн сўм. Ундан кейин Тошкент вилояти 4,3 трлн сўм ва Хоразм вилояти 2,1 трлн сўм билан эгаллаб турибди. Бошқа ҳудудларда кўрсаткичлар анча паст:…. More

  • Швейцариянинг AquaTECH компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 4 декабрь куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъуллари Швейцариянинг "AquaTECH" компанияси директори билан учрашув ўтказди. Учрашувда агентлик вакили Ўзбекистонда косметика индустриясини ривожлантириш бўйича тақдимот қилиб, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишлаб чиқариш инфратузилмаси, инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва экспорт салоҳияти ҳақида маълумот берди. "AquaTECH" компанияси 35 та давлатда ҳамкорлик алоқаларига эга…. More

  • Хотин-қизларнинг касб-ҳунар ўрганиш имкониятлари кенгайтирилади

    Тошкент, Ўзбекистон — “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 03.12.2025 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, қуйидагилар ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди: маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари (Марказлар) фаолиятини кенгайтириш; 2026–2027 йилларда “HAMROH” хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш компанияси” МЧЖ (Компания) томонидан: 6 минг нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун 2…. More

  • Президент: Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши 2030 йилга келиб 54 фоизгача ўсади

    Тошкент, Ўзбекистон — Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги объектлар ва лойиҳаларни ишга тушириш маросимида нутқ сўзламоқда. “Бугун жадал суръатларда ўсиб бораётган иқтисодиётимиз ва аҳолининг талаб ҳамда эҳтиёжидан келиб чиқиб, энергетика тизимида катта ислоҳотларни амалга оширяпмиз. Биз бу йўналишда иккита муҳим мақсадга эришишни асосий вазифа қилиб белгилаганмиз. Биринчиси, барча тармоқ ва ҳудудлар учун ишончли ва узлуксиз энергия…. More

  • Ўзбекистон ва Венгрия Самарқандда Smart City моделини жорий этиш масаласини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Венгрия давлат бошқаруви ва ҳудудий ривожланиш вазири Т. Наврачич, Сирдарё вилояти ҳокими Э. Турдимов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги директори в. б. У. Хусаинов иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Дастлаб икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва дўстона муносабатлар изчил ривожланиб, янги босқичга кўтарилаётгани қайд этилди. Бу жараёнлар мамлакатлар Етакчиларининг ўзаро ишончга…. More