Latest stories

  • Сурхондарёда кредит бериш жараёнида пора олган банк ходими қўлга олинди

    Тошкент, Ўзбекистон — “Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходими Шўрчи туманида яшовчи фуқаро номига кредит ажратилиши масаласи юзасидан ноқонуний равишда 2000 АҚШ доллари ва 1.300.000 сўм олган вақтида ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Гап шундаки, банк мутахассиси фуқаро томонидан 17 млрд сўм…. More

  • Депутатлар Ўзбекистоннинг 2026 йилги давлат бюджети лойиҳасини кўриб чиқдилар: ЯИМ ўсиши 6,6%, ижтимоий харажатлар 55%

    Тошкент, Ўзбекистон — Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишмоқда. Мажлисда қонун лойиҳаси юзасидан Бош вазир ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. Қўчқоров маъруза қиляпти. Таъкидланганидек, қонун лойиҳасида Ўзбекистон иқтисодиётида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати 2026 йилда 6,6 фоизга ошиб,…. More

  • Fitch TBC Uzbekistan бўйича прогнозни «Барқарор»га ўзгартирди; рейтинг «BB-» даражасида тасдиқланди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 28 ноябр куни халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings ўзбек акциядорлик тижорат банки TBC BANK (TBCU) бўйича эмитентнинг узоқ муддатли дефолт рейтинглари (IDR) прогнозини «Негатив»дан «Барқарор»га ўзгартирди. Шу билан бирга, банкнинг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли рейтинглари «BB-» даражасида тасдиқланди, TBCUнинг барқарорлик баҳоси (Viability Rating) эса b даражасида ўзгаришсиз қолди. Fitchнинг…. More

  • UnionPay ва HUMO QR тўловларининг ўзаро ишлаши бўйича меморандум имзоладилар

    Тошкент, Ўзбекистон — UnionPay Интернатионал ва HUMO тўлов тизими ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Шанхайда бўлиб ўтган Глобал ҳамкорлар конференцияси — UnionPay 2025 доирасида UnionPay Интернатионал ва Ўзбекистоннинг етакчи тўлов тизимларидан бири бўлган HUMO ўртасида навбатдаги Меморандум имзоланди. Ушбу Меморандум QR-кодлар мувофиқлигини таъминлаш лойиҳасига асос солади: HUMO картаси фойдаланувчилари Union Pay глобал тармоғи орқали тўлов қилиш,  UnionPay фойдаланувчилари…. More

  • Бахтиёржон Жураев InFinBank бошқаруви раиси этиб тайинланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Бахтиёржон Жураев «InFinBank» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. У бу лавозимгача бошқарув раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритарган. Марказий банкдан тайинлов тасдиқлангунга қадар Бахтиёржон Жураев бошқарув раиси вазифасини бажарувчи сифатида иш олиб боради. More

  • Дмитрий Мусиенко AVO Bank бошқаруви раиси этиб тайинланди

    Тошкент, Ўзбекистон — AVO bank бошқаруви раиси Артём Поповнинг ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилди, унинг меҳнат шартномаси 2025 йил 30 ноябрдан бекор қилинади. Банк кузатув кенгашининг 2025 йил 25 ноябрдаги қарорига мувофиқ, бошқарув раиси лавозимига Дмитрий Мусиенко тайинланди. У Ўзбекистон Марказий банки томонидан номзоди тасдиқланмагунча, 2025 йил 1 декабрдан бошлаб вақтинчалик вазифаларини бажаради. Шунингдек, банкда бошқарув раиси…. More

  • Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг октябрь ойида қирқдан ортиқ масалани кўриб чиқди

    Тошкент, Ўзбекистон — Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг октябрь ойидаги йиғилишларида (7 марта) 24 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди. Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 14 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (3 та), янги очилаётган микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (2 та), микромолия…. More

  • Якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларга дарс берганлик учун йўл компенсацияси тўланади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ҳукумат қарори (740-сон, 24.11.2025 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган қўшимчаларга кўра, уйда якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларни, шу жумладан, 1 хил ёшдаги ва 1 та манзилдаги 2 ва ундан ортиқ ўқувчиларни ўқитганлик учун мактаб ўқитувчиларига БҲМнинг 1 баравари миқдорида ойлик йўл компенсацияси тўланади. Компенсация мактабдан ушбу ўқувчининг яшаш…. More

  • Марказий депозитарий Грузия банки ва BYN билан ҳамкорликни муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — 25 ноябрь куни Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийсида Bank of Georgia вa Bank of New York Mellon вакиллари билан ишчи учрашуви ўтказилди. Учрашув ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва амалдаги операцион жараёнларни муҳокама қилиш масалаларига га бағишланди. Делегация аъзоларига Ўзбекистон капитал бозорини тартибга солиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ва кутилаётган асосий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан,…. More

  • “Biznes Finans” 27% даромадлиликка қайтиб 10 млрд сўмлик облигациялар чиқаради

    Тошкент, Ўзбекистон — “Biznes Finans” 27% даромадлиликка қайтиб 10 млрд сўмлик облигациялар чиқаради 2025 йил 25 ноябрь куни “Biznes Finans” ММТ 10 млрд сўм ҳажмдаги бешинчи облигациялар чиқарилишини ва уларни йиллик 27% купон ставкаси билан жойлаштиришни эълон қилди. Ҳар бир облигациянинг номинал қиймати 100 000 сўм, муомалада бўлиш муддати — 2 йил. Купон тўловлари ҳар ойда…. More

  • Марказий банк Imkon Finans'га қўйилган чекловларни бекор қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Марказий банки 2025 йил август ойида Imkon Finans микромолия ташкилотига қўйилган чекловларни бекор қилди. Эслатиб ўтамиз, регулятор компаниянинг бизнес жараёнлари ва ички назорат тизимидаги аниқланган камчиликлар туфайли унинг кредитлаш, лизинг, гаров ва факторинг фаолиятини вақтинча чеклади. Шу билан бирга, компания облигация эгалари олдидаги мажбуриятларини бажаришда давом этди: купон тўловлари ўз вақтида амалга…. More

  • Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет давлатга бориб келиши мумкин бўлади

    Тошкент, Ўзбекистон — Адлия вазирлиги "Суд ҳужжати асосидаги ижро ҳужжатларини узрсиз сабабларга кўра ижро этмаган қарздор жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш бўйича ваколатли давлат органларининг ҳамкорлиги тўғрисида"ги низомга қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3196-2, 26.11.2025 й.). Унга кўра, алимент тўлаши шарт бўлган шахслар суғурта полисини илова қилган ҳолда илтимоснома билан мурожаат қилганда, давлат ижрочиси…. More