Latest stories

  • Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга 2025 йилда қарийб 184 млрд сўм ҚҚС қайтарилди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилда Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларга ҚҚС бўйича ижтимоий кешбэк сифатида қарийб 184 млрд сўм қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Солиқ қўмитаси хабар берди. Жами ҳисобда тўловларни 375,6 минг нафар истеъмолчи олган бўлиб, бу аҳолининг кам даромадли қатламларини тизимли қўллаб-қувватлаш амалга оширилаётганини кўрсатади. Қайтарилган маблағлар ҳажми бўйича Самарқанд вилояти етакчи бўлди — 42 млрд…. More

  • Ўзбекистон Покистоннинг Meezan Bank банки ва Кувайтнинг Noor Financial компанияси билан исломий қимматли қоғозлар чиқариш масаласини муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида (Агентлик) Покистон Ислом Республикасининг етакчи ислом банки — "Meezan Bank" ҳамда Қувайтнинг йирик инвестиция компанияси — "Noor Financial Investment Company" вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. "Meezan Bank" Покистондаги энг йирик ислом банки бўлиб, бош қароргоҳи Карачи шаҳрида жойлашган. Банк фаолияти шариат молиялаштириш тамойилларига асосланган бўлиб, чакана ва корпоратив мижозларга…. More

  • Сенат Ўзбекистонда ислом банк тизимини жорий этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

    Тошкент, Ўзбекистон — Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди. Сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий банк хизматларини жорий қилишга ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда банк тизимини ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бугунги…. More

  • Ўзбекистонда 2025 йилда пул массаси рекорд даражада — 37 фоизга ошиб, 379 трлн сўмга етди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиётидаги умумий пул массаси мисли кўрилмаган даражада ўсишни кўрсатиб, йил давомида 37 фоизга ошди. 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, ушбу кўрсаткич 379 триллион сўмни ташкил этди. Марказий банк маълумотларига кўра, бир йил олдин шу санада пул массаси 277 триллион сўм бўлган бўлиб, йиллик ўсиш тахминан 102 триллион…. More

  • Ўзбекистон ва Жаҳон банки таълим ва ижтимоий инфратузилма соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди

    Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 29 январь куни Жаҳон банкининг таълим бўйича катта мутахассиси Ив Шанцем ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фазилкаримов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Жаҳон банкининг таълим бўйича катта мутахассиси Тигран Шмис, Жаҳон банкининг таълим бўйича мутахассиси Виктория Бабаходжаева ҳамда бошқа масъул вакиллар иштирок этди. Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга…. More

  • Ёпилган Yangi Bank омонатчиларига кафолатланган омонатлар бўйича 169 млрд сўм компенсация тўлаб берилди

    Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йил 30 январь куни соат 18:00 ҳолатига кўра, ёпилган Yangi Bank омонатчиларига кафолатланган омонатлар бўйича жами 169 млрд сўм миқдорида компенсация тўловлари амалга оширилди. Бу ҳақда Омонатларни кафолатлаш агентлиги хабар қилди. Агентлик маълумотларига кўра, тўланган сумма умумий компенсациялар ҳажмининг 81 фоизини ташкил этади. Банк омонатларининг умумий ҳажми 396 млрд сўмга баҳоланмоқда, шундан…. More

  • 2025 йилда хорижий IT-компаниялар Ўзбекистонда 181,3 млрд сўм солиқ тўлади

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йилда Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар давлат бюджетига 181,3 млрд сўм солиқ тўлади. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 50 фоизга юқори. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси хабар берди. Айни пайтда мамлакатда шундай 78 та хорижий компания фаолият юритмоқда. Тўланган солиқлар ҳажми бўйича етакчи ўнталикка қуйидаги компаниялар кирди: Apple — 49,5…. More

  • MIGA ва ODDO BHF Ўзбекистон Микрокредитбанки учун савдо молиялаштиришни бошладилар

    Тошкент, Ўзбекистон — Жаҳон банки гуруҳи таркибидаги Кафолат платформаси жойлашган Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўп томонлама агентлик (MIGA) ва ODDO BHF молиявий гуруҳи (Германия) экспорт-импорт битимлари бўйича тўловларнинг амалга оширилмаслиги хавфини қоплашга қаратилган савдо молиялаштиришини кафолатлаш бўйича Рамка келишувини имзолади. Ушбу ҳамкорлик доирасида «Микрокредитбанк» АТБ (Ўзбекистон) томонидан қисқа муддатли, қайта тикланувчи савдо кредитлари тақдим этилади. МИГА кафолатлари…. More

  • «Ипак Йўли» банки Ўзбекистонда дивиденд тўловлари бўйича рейтингда етакчи бўлди — 2025 йилда 66,1 млрд сўм

    Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон банк сектори акциядорларга дивиденд тўлаш ва инвестицион мажбуриятларни бажаришда юқори фаоллик намоён этди. Марказий депозитарий тизими орқали амалга оширилган тўловлар таҳлили шуни кўрсатадики, банклар томонидан йўналтирилган жами маблағларнинг асосий қисми рейтингдаги етакчи банклар ҳиссасига тўғри келган. Рейтингнинг мутлоқ пешқадами – “Ipak Yo'li” банки бўлиб, у 2025 йил давомида…. More

  • Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани йиллик 14% даражасида сақлаб қолди

    Тошкент, Ўзбекистон — Марказий банк бошқаруви 2026 йил 28 январдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди. 2025 йилда иқтисодий фаоллик кутилганидан юқори даражада шаклланди ва бу жараёнда барқарор ялпи талаб омиллари устувор бўлди. Инфляция пасайиш динамикасида давом этиб, товарлар нархлари ўсиши секинлашиши кенг қамровли хусусият касб этмоқда. Шу билан бирга,…. More

  • Ўзбекистон Марказий банки: 2025 йил декабрь ойида депозит ва кредитлар бўйича ўртача ставка пасайди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Марказий банки 2025 йил декабрь ойидаги депозит ва кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаларини эълон қилди. Миллий валютадаги муддатли депозитлар бўйича ўртача фоиз ставка 18,4% ни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан пасайган (-0,4%). Миллий валютада ажратилган кредитларнинг ўртача фоиз ставкаси 21,9% даражасида шаклланиб, йил бошидаги кўрсаткичга нисбатан пасайиш кузатилган (-0,5%). Шундан тижорат кредитлари…. More

  • Ўзбекистонда имтиёзли кредитлаш тизимини оптималлаштириш режалаштирилмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан тақдим этилган имтиёзли кредитларни қайта кўриб чиқиш жараёни бошланади ҳамда кейинги беш йил давомида уларнинг кредит портфелларидаги улуши босқичма-босқич қисқартирилади. Ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» доирасида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда «Ўзбекистон – 2030» стратегиясига бағишланган фармон лойиҳасида мустаҳкамлаб…. More