Latest stories

  • Давронова ва Ҳукмова Осиё чемпионатида Ўзбекистонга иккита олтин медал келтирди

    Тошкент, Ўзбекистон — Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида ёпиқ иншоотларда енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғармасини икки олтин медаль билан тўлдирди. Уч хатлаб сакраш мусобақасида Шарифа Давронова 14,05 метр натижа кўрсатиб, ишончли тарзда биринчи ўринни эгаллади ва олтин медалга сазовор бўлди. 400 метрга югуришда Жонбиби Ҳукмова 53,61 сония натижа билан биринчи бўлиб…. More

  • Ўзбекистонлик курашчи Загребдаги халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди

    Тошкент, Ўзбекистон — Шу кунларда Хорватия пойтахтида юнон-рум кураши бўйича Zagreb Open халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг биринчи кунида олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу медални иқтидорли полвонимиз Айтжан Халмаханов келтирди. -67 кг вазн тоифасида курашган полвонимиз барча рақибларини мағлуб этиб, «классик» курашчиларимизнинг жорий йилдаги илк медалига муаллифлик қилди. More

  • Ўзбекистон делегацияси Италияда бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ўйинларига жўнаб кетди

    Тошкент, Ўзбекистон —Ўзбекистон делегацияси бугун 6-22 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Милан-Кортина 2026 XXV қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун Италияга жўнаб кетди. Мусобақалар тақвимига кўра, бугун биринчи кёрлинг саралаш босқичи бошланади. Олимпиада очилиш маросими 6 февралга режалаштирилган. Саралаш босқичидан сўнг, ўзбекистонлик спортчилар учта спорт тури бўйича тўртта Олимпия лицензиясини қўлга киритишди. Фигурали учишда (жуфтлик) Дмитрий…. More

  • Ўзбекистон терма жамоаси таэквондо бўйича Fujayrah Open – 2026 халқаро турнирида 14 та медаль қўлга киритди

    Тошкент, Ўзбекистон — БААнинг Фуджейра шаҳрида таэквондо WT бўйича Fujayrah Open – 2026 халқаро турнири бўлиб ўтди. Мавсумдаги илк халқаро мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси юксак натижаларни намойиш этиб, жами 14 та медальга сазовор бўлди: икки олтин, олти кумуш ва олти бронза. Олтин медалларни 74 кг вазн тоифасида Нажмиддин Қосимхўжаев ҳамда 87 кг гача бўлган вазн тоифасида…. More

  • Равшан Эрматов ФИФА билан Ўзбекистонда футболни ривожлантириш стратегиясини муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон —Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ФИФА техник департаменти бош мутахассиси Мишел Саблон билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида миллий терма жамоалар, академиялар ҳамда мураббийлар таълими йўналишидаги истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Мишел Саблон техник йўналишда амалга оширилган ишларни юқори баҳолаб, бу жараён терма жамоаларимиз натижаларида ҳам ўз аксини топаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, техник…. More

  • Жавоҳир Синдаров Tata Steel Chess нуфузли турнирида бирорта ҳам мағлубиятсиз кумуш медални қўлга киритди

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров нуфузли Tata Steel Chess турнирида 13 та имкониятдан 8,5 очко жамғариб, кумуш медаль соҳиби бўлди. Синдаров мусобақа иштирокчилари орасида бирорта ҳам учрашувда мағлубиятга учрамаган ягона шахматчи бўлди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу турнир Синдаров учун илк иштирок бўлиб, у биринчи уринишдаёқ кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлди, бу эса жуда…. More

  • Нодирбек Абдусатторов нуфузли Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди

    Тошкент, Ўзбекистон — Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов нуфузли Tata Steel Chess шахмат турнирида чемпионлик унвонини қўлга киритди. Ўзбекистонлик шахматчи 13 имкониятдан 9 очко тўплаб, рақибларини ишончли тарзда ортда қолдирди ва мусобақанинг ягона ғолибига айланди. Турнирдаги муваффақиятли иштирок туфайли Абдусатторов яна онлайн рейтинг бўйича жаҳоннинг энг кучли беш нафар шахматчиси қаторига кирди ҳамда ўзининг жаҳон миқёсидаги етакчи ўйинчилардан…. More

  • Милан-Кортина-2026: Ўзбекистон делегацияси 4 та йўлланма қўлга киритди

    Тошкент, Ўзбекистон — Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинлари стартига саноқли кунлар қолди. Ўзбекистонлик спортчилар ушбу йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бирига 4 та йўлланма қўлга киритишди. Саралаш цикли якунига кўра, Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш фигурали учишнинг жуфтлик, Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом ва гигант-слалом, Даниил Ейбог шорт-трекнинг 500 метр масофага югуриш йўналишларида Олимпиада йўлланмаларига сазовор бўлишди. Афсуски,…. More

  • Абдуқодир Ҳусанов Чемпионлар лигасидаги энг тез футболчилар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади

    Тошкент, Ўзбекистон — «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Sofascore сайти маълумотларига кўра Чемпионлар лигасидаги энг тез футболчилар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади. Унинг қайд этилган максимал тезлиги соатига 34,7 километрни ташкил этди. Рейтинг пешқадами сифатида «Реал Мадрид» ҳужумчиси Килиан Мбаппе тан олинди, у соатига 34,9 километр тезлик кўрсатган. Учинчи ўринни Бельгиянинг «Брюгге» клуби футболчиси Карлуш Боржеш эгаллаб,…. More

  • Баходир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти этиб қайта сайланди

    Тошкент, Ўзбекистон — 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳисобот-сайлов қурултойи бўлиб ўтди. Делегатлар қарорига кўра, ДХХ раиси, генерал-полковник Баходир Қурбонов ЎФА президенти этиб қайта сайланди, деб хабар берди UzNews.uz мухбирлари. Қурултой давомида янги сайланган ассоциация раҳбари навбатдаги муддат учун устувор вазифаларни белгилаб ўтди. Улар қаторида футболда коррупцияга қарши курашиш ҳамда иқтидорли ёшларни ривожлантириш…. More

  • Ўзбекистон терма жамоаси БААдаги назорат учрашувида Арманистоннинг «Урарту» клубини мағлуб этди

    Тошкент, Ўзбекистон — Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Ўзбекистон терма жамоасининг рақиби Арманистоннинг «Урарту» клуби бўлди. Учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Миллий жамоа сафида голлар муаллифлари сифатида 35-дақиқада ҳисобни очган Алишер Одилов, 58-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этган Жавоҳир Ҳусанов, шунингдек…. More

  • Стол тенниси бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаларининг рақиблари аниқланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Стол тенниси бўйича жаҳон жамоавий чемпионати 28-апрелдан 10-майгача Лондонда бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистоннинг эркаклар ва аёллар терма жамоалари турнирнинг гуруҳ босқичидаги рақибларини билиб олди. Мусобақанинг биринчи босқичига қуръа ташлаш маросимидан сўнг, терма жамоалар қуйидагилардан иборат бўлади: Эркаклар (4-гуруҳ): Бразилия, Венгрия, Пуэрто-Рико, Ўзбекистон; Аёллар (11-гуруҳ): Австралия, Нигерия, Уэлс, Ўзбекистон. Келгуси…. More