Latest stories

  • Фарғонада IT Park резиденти “Innotech Solutions” МЧЖ ва Хитой вакиллари ўртасида 20 млн долларлик шартномалар имзоланди

    Тошкент, Ўзбекистон — Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Водилдаги “Қабуллар уйи”да Хитойнинг Пекин шаҳридаги Шуни райони расмийлари ва ишбилармон доира вакилларидан иборат делегация билан учрашди. Учрашув чоғида томонлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, иқтисодий, саноат, инвестициявий ва ахборот технологиялари соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик…. More

  • Янги рақамли Ўзбекистон: Тошкентда M360 Eurasia 2025 саммити қандай якунланди

    Тошкент, Ўзбекистон — 22-май куни Тошкентда GSMA ташкилотининг M360 Eurasia 2025 саммити муваффақиятли яхунига етди. Бу саммит Марказий Осиёда илк бор ўтказилди. Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, Beeline Uzbekistan ва VEON Group томонидан қўллаб-қувватланган ушбу муҳим тадбир бутун Евроосиё бўйлаб глобал мобил алоқа ва технология соҳаларининг нуфузли раҳбарлари, сиёсатчилар, инвесторлар ҳамда соҳа мутахассисларини бир жойга тўплади. Жами…. More

  • Cyber University АҚШнинг Stanford ва University of Washington билан ҳамкорлик меморандуми имзолади

    Тошкент, Ўзбекистон — Янги ташкил этилган Cyber University давлат университети яна икки тарихий ютуққа эришди. АҚШнинг дунёдаги энг нуфузли олийгоҳларидан бири бўлган Stanford университетининг муҳандислик факультети глобал ва онлайн таълим маркази ҳамда University of Washington билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Бу Ўзбекистон таълим тизими учун тарихий бурилиш бўлиб, Cyber University Stanford билан расмий ҳамкорлик ўрнатган илк университетга…. More

  • YouTube’да монетизация орқали Ўзбекистон иқтисодиётига $50 млн.гача даромад келтириш мумкин

    Тошкент, Ўзбекистон — YouTube платформасидаги контентни монетизация қилиш орқали ўзбекистонлик блогерлар йилига тахминан 30–50 миллион доллар даромад олиш имкониятига эга. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотига тахминан 0,1%гача қўшимча ўсиш қўшиши мумкин. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) маълумотларига кўра, YouTube монетизация хизмати дунё бўйича 108 та мамлакатда фаол, аммо Марказий Осиё давлатлари орасида бу хизмат ҳозирча…. More

  • Ўзбекистон ва Швеция IТ ва стартапларни қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

    Тошкент, Ўзбекистон — Швеция Ташқи ишлар вазирлиги Савдо сиёсати департаменти бош директори Камилла Мелландер бошчилигидаги делегация IT Park Uzbekistanъга ташриф буюрди. Дастлаб делегацияси учун IT Park вакиллари томонидан тақдимот ташкил этилди, шунингдек, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ягона интегратор – UZINFOCOM бўйлаб экскурция уюштирилди. Делегация Ўзбекистондаги ривожланган инфратузилма ва АКТ соҳасидаги сўнгги инновациялар билан танишди. У ерда рақамлаштириш…. More

  • Фарғонада Россиянинг «Синергия» корпорацияси билан ҳамкорликда рақамли касблар коллежи очилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Фарғонада рақамли касблар техникуми ташкил этилади Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ва Россиянинг “Синергия” корпорацияси вице-президенти Михаил Ерофеев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда рақамли касблар соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Мулоқотда Россиянинг йирик таълим ва инновацион кластери — “Синергия” корпорацияси фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди. Ушбу кластер 50 дан ортиқ турли йўналишдаги ташкилотларни ўз ичига олган…. More

  • GSMA билан ҳамкорлик: GSMA Бош директори билан Ўзбекистон рақамли тараққиётидаги янги имкониятлар муҳокама қилинди

    Тошкент, Ўзбекистон — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов GSMA Бош директори Вивек Бадринат билан учрашув ўтказди. Мазкур учрашув Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган “М360 Евроосиё 2025” халқаро форуми доирасида ташкил этилди. Мулоқот чоғида томонлар рақамли трансформация, ахборот-коммуникация технологиялари ва телекоммуникация соҳаларидаги глобал тенденциялар, янги авлод мобил алоқа тармоқларини жорий этиш, 5G инфратузилмаси ривожи ҳамда сунъий интеллект технологияларини…. More

  • Ўзбекистон ва Қозоғистон рақамли технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикасининг Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Park Uzbekistanъга ташриф билан келди. Ташриф доирасида меҳмонларга 22 май куни Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари учун Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик Ижроия қўмитасининг очилган бўлими билан таништирилди. Шундан сўнг, Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалга оширилаётган…. More

  • 2025-2027 йилларда илм-фан ва инновация соҳасини рақамлаштириш, жараёнларни оптималлаштириш учун янги 14 та ахборот тизими ишлаб чиқилади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан “Илмий ва инновацион фаолиятни рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар” мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида тизимни рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.  “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатимизда рақамлаштириш сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб берди. Ушбу…. More

  • Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари учун Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик Ижроия қўмитасининг бўлими очилди

    Тошкент, Ўзбекистон — Янги тузилма телекоммуникация ва рақамли технологиялар соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи марказга айланади. Бу ерда минтақа мамлакатлари ўртасида рақамли инфратузилмани ривожлантириш, инновацион ечимларни жорий этиш ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинади ҳамда янги ташаббуслар ишлаб чиқилади. Тантанали очилиш маросимида АШҲ бош директори Алексей Бородин, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, ҳамда АШҲ…. More

  • Ўзбекистон вa Cингапур яримўтказгич саноатини ривожлантириш бўйича меморандум имзолади

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Cингапур билан яримўтказгич саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича янги меморандум имзолади. «Ўзелтехсаноат» уюшмаси Цингапурнинг A*STAR агентлиги таркибига кирувчи Микроэлектроника институти (IME) ҳамда Cингапур яримўтказгичлар саноати ассоциацияси (SSIA) билан ўзаро англашув меморандумини имзолади. «Ўзелтехсаноатф»нинг таъкидлашича, бу ҳамкорлик шунчаки расмий ҳужжат эмас, балки Ўзбекистон учун глобал технологик майдонда янги имкониятлар очадиган стратегик қадамдир. Дунёнинг етакчи…. More

  • Ўзбекистон 2025 йилда илк бор $1 млрд миқдорида IT-хизматлар экспорт қилади — Шерзод Шерматов

    Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон 2025 йилда илк бор IT-хизматлар экспорти бўйича $1 миллиардлик кўрсаткичга етади ва 2030 йилгача бу рақамни $5 миллиардгача оширишни мақсад қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Тошкентда ўтаётган GSMA M360 минтақавий тадбири доирасида маълум қилди. «2017 йилдан буён, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жасур ва келажакни ўйлаган сиёсатлари туфайли, Ўзбекистон…. More